date
views 3 467

“Бу дин мен учун эканлигини яна бир бор англадим» – Рикардо Рамирез

“Бу дин мен учун эканлигини яна бир бор англадим» – Рикардо Рамирез
Ҳар йили дунё бўйлаб минглаб мусулмонлар ўзларининг биринчи Рамазонини нишонлашади ва бу йил биринчи марта Исломий рўза тутиш коронавирус пандемияси ва ёпиқ масжидлар туфайли қийинлашди.

28 ёшли Рикардо Рамирез ушбу Рамазон ойидан олдин Исломни қабул қилди. У асли мексикалик бўлиб, Техасда туғилиб ўсган. Бир католик оиласида ўсган, аммо кейинчалик Ислом ҳақида билиб, мусулмон бўлишга қарор қилган.

У калимаи шаҳодатни айтганида мусулмонларнинг бир жамоаси такбир айтиб уни қутлади.
Ўша кундан бошлаб, мусулмон ака-укаларим мени жуда қўллаб-қувватладилар”, дейди Рамирез. Унинг биринчи Рамазон ойи коронавирус эпидемиясига тўғри келди, аммо у чекинмади. "Менда жуда кўп саволлар бор, мен кўп нарсаларни билмоқчиман ва ўрганишни хоҳлайман", дейди Рикардо.

"Ўйлайманки, Парвардигор менга динни синов сифатида юборди ва мен бу дин мен учун эканлигини яна бир бор англадим".
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Бу дин мен учун эканлигини яна бир бор англадим» – Рикардо Рамирез