09:45 / 21.07.2020
4 820

Охирзамон хавотирида дастурий кодлар Арктикадаги омборга яширилди

Охирзамон хавотирида дастурий кодлар Арктикадаги омборга яширилди
Фото: Wikiway
IT-лойиҳаларга мўлжалланган GitHub номли йирик веб-сервис охирзамон хавотирида ҳар эҳтимолга қарши дастурий кодларини Арктикага яшириб қўйди. 21 терабайт маълумот эндиликда Шимолий Муз океанидаги Шпицберген оролида жойлашган ерости омборида сақланмоқда, деб ёзади ZD Net.

Маълумотлар узунлиги 1066 метрга тенг махсус плёнкага жойлаштирилган. Экспертларнинг ҳисоблашича, ушбу маълумотлар омборда минг йилдан ортиқроқ вақт давомида ётади.
Маълумотлар интернетга кириш имконсиз шароитда сақланмоқда, шу сабабли хакерлар унга ҳужум қила олмайди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, плёнкалар геосиёсий нуқтаи назардан энг хавфсиз жойда сақланмоқда. Шунингдек, омбор табиий офатлардан ҳам ишончли ҳимояланган. Бу ерда Бутунжаҳон уруғ омбори ҳам жойлашган бўлиб, унда сайёрадаги барча мавжуд қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг уруғ намуналари ва Ватиканнинг махфий архиви сақланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Охирзамон хавотирида дастурий кодлар Арктикадаги омборга яширилди