1Password пароллар менежерига хакерлик ҳужуми уюштирилди

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- 1Password пароллар менежерининг ички тизимларига уюштирилган хакерлик ҳужуми оқибатида айрим фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари қўлга киритилди.
- 19 ноябр куни ходимнинг корпоратив GitHub аккаунтига кирган ҳужумчи компания тизимига зарарли код жойлаштирган ва фойдаланувчиларнинг исми, электрон почта манзили ҳамда турли токенларни ўғирлаган.
Дунёдаги машҳур пароллар менежерларидан бири — 1Password’нинг ички тизимларига хакерлик ҳужуми уюштирилди. Ҳужум оқибатида айрим фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари қўлга киритилган. Бу ҳақда компания 25 ноябрь куни расмий баёнот берди.
Маълум қилинишича, 1Password 19 ноябрь куни ходимларидан бирининг корпоратив GitHub аккаунтига бегона шахс киргани ҳақидаги маълумотларни текширишни бошлаган. Ҳужумчи ушбу аккаунт орқали компаниянинг дастурий кодларига кириш ҳуқуқини қўлга киритган ва ички хизматларга зарарли код жойлаштирган. Натижада айрим фойдаланувчиларга тегишли маълумотлар нусхаланган.
Компания маълумотларига кўра, қўлга киритилган маълумотлар орасида фойдаланувчиларнинг исми, электрон почта манзили, аккаунт ва фойдаланувчи идентификаторлари, рўйхатдан ўтган ҳамда тизимга охирги марта кирган вақти бор. Шунингдек, айрим таклифнома, аккаунтни бошқариш ва тиклаш хатларидаги токенлар ҳам ўғирланган.
Бироқ 1Password фойдаланувчиларнинг пароллари сақланадиган асосий омборлари, уларни ҳимоя қилувчи калитлар ва аккаунтни тиклаш калитлари ҳужумдан зарар кўрмаганини таъкидлаган. Компания пароллар ва махфий калитларни ўзида сақламаслигини ҳам эслатган.
Ҳозирча ҳодиса нечта фойдаланувчига таъсир қилгани маълум эмас. Компания бузилган GitHub аккаунтини блоклаган, ўғирланган кириш токенини бекор қилган ва эҳтимолий хавф остида қолган ички маълумотлар учун фойдаланиладиган калитларни янгилаган. Шунингдек, таъсирланган хизматларнинг тоза версиялари тикланган.
Хавфсизлик чораси сифатида таклифнома ва аккаунтни тиклаш хатларидаги тасдиқлаш кодлари олти хонали рақамлардан ўнта белгили кодларга ўзгартирилган. Компания айрим жараёнлари таъсирланган кам сонли фойдаланувчиларга алоҳида хабар берилганини маълум қилган.
1Password мижозларга кутилмаган электрон хатлар, СМС-хабарлар ва қўнғироқлардан эҳтиёт бўлишни тавсия этмоқда. Айниқса, аккаунтни тиклаш ёки таклифномани қабул қилиш баҳонасида юборилган шубҳали ҳаволаларга кирмаслик лозим.
Компания ўз номидан ҳеч қачон фойдаланувчиларнинг аккаунт пароли ёки махфий калитини сўрамаслигини таъкидлади. Ҳозирча фойдаланувчилардан аккаунтларида бирор ўзгариш қилиш ёки паролларини алмаштириш талаб этилмаган.
Кейинги янгилик

Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар


























Изоҳлар0
…