Аляска соҳилида 200 мингдан ортиқ морж тўпланди

Дунё1 дақиқа ўқиш0
Аляска соҳилида 200 мингдан ортиқ морж тўпланди

АҚШнинг Аляска штатидаги Пойнт-Лей қишлоғи яқинида ҳар йили юз минглаб моржлар қирғоққа чиқиб, дам олади. Бу йил ҳам ҳудудда 200 мингдан ортиқ Тинч океани моржлари тўплангани маълум қилинди. Бу ҳақда The Conservation Fund ташкилоти хабар берди.

Мутахассисларнинг тушунтиришича, бундай йирик тўпланишнинг асосий сабабларидан бири Арктикада денгиз музларининг қисқаришидир. Одатда моржлар муз қатламлари устида дам олади, озиқланиш учун эса денгизга шўнғийди. Бироқ музлар чекиниб, озиқланадиган саёз сув ҳавзаларидан узоқлашгани сабабли улар дам олиш учун қуруқликка чиқишга мажбур бўлмоқда.

Пойнт-Лей яқинидаги оролларда бундай ҳолат 2007 йилдан бери кузатилади. Ҳозирда бу ҳудуд Шимолий Америкадаги энг йирик Тинч океани моржлари тўпланадиган жойлардан бирига айланган. Бу ерга асосан урғочи моржлар ва уларнинг болалари келади.

Моржлар учун қандай хавф мавжуд?

Бундай катта тўпланиш ҳайвонлар учун ҳам хавф туғдиради. Моржлар жуда сезгир бўлиб, самолёт шовқини, кемалар ёки одамларнинг яқинлашиши уларни ваҳимага солиши мумкин. Қўрқиб кетган ҳайвонлар биргаликда сув томон югурганда, айниқса, ёш моржлар катталар орасида қолиб, босилиб кетиши эҳтимоли бор.

АҚШ Балиқ ва ёввойи табиат хизмати ҳам моржларни безовта қилмаслик, уларга яқинлашмаслик ва шовқин кўтармаслик бўйича махсус тавсиялар берган.

Қарийб 19 минг гектар ҳудуд муҳофазага олинди

2026 йил 18 ноябрь куни The Conservation Fund ташкилоти Пойнт-Лей яқинидаги моржлар тўпланадиган ҳудуд ва унга туташ ерларнинг 47 473 акр, яъни қарийб 19,2 минг гектар қисмини доимий муҳофаза қилиш бўйича келишувга эришилганини эълон қилди.

Ушбу чора ҳудуднинг саноат фаолияти ва бошқа лойиҳалар сабаб бўлиниб кетишининг олдини олиш, моржлар ҳамда бошқа ёввойи ҳайвонлар учун муҳим яшаш жойларини сақлашга қаратилган.

Олимларнинг таъкидлашича, қуруқлик моржлар учун муз ўрнини тўлиқ боса олмайди. Шу боис Арктикада денгиз музларининг қисқариши ушбу ҳайвонларнинг яшаш тарзи ва озиқланишига таъсир кўрсатишда давом этмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?