14:30 / 26.09.2020
2 976

Ҳимоя ниқобларини тайёрлаш учун энг яхши материал номи маълум бўлди

Ҳимоя ниқобларини тайёрлаш учун энг яхши материал номи маълум бўлди
Фото: Shutterstock
Калифорния университети олимлари коронавирусдан ҳимоя қилишда энг самарали бўлган материал номини эълон қилди. Тадқиқотчилар фикрича, бу ипак матоси ҳисобланади, деб ёзади Plos One.

Экологик тоза шароитда тайёрланган ипак микробларни йўқ қилиш хусусиятига эга. Ундаги мис дезинфекцияловчи таъсирга эга.
Олимларнинг таъкидлашича, пахтадан тайёрланган ниқоблар ярим соатдан сўнг ҳимоя қилиш функциясини тўхтатса, бу каби ипак матолар мунтазам «нафас олади».

Аввалроқ сингапурлик олимлар датчик ёрдамида коронавирус билан касалланиш бўйича параметрларни кузатиб, Bluetooth орқали уни смартфонга узатувчи ниқоб яратгани тўғрисида хабар берилганди. Японияда эса нутқни таржима қилиш функциясига эга ниқоб ихтиро қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳимоя ниқобларини тайёрлаш учун энг яхши материал номи маълум бўлди