20:00 / 30.11.2020
2 087

Иккинчи турмушидан бахтини топган Анупам Кхер ва Киррон (фото)

Иккинчи турмушидан бахтини топган Анупам Кхер ва Киррон (фото)
Фото: «Яндекс Дзен»
Болливуднинг энг севимли жуфтликларидан бири бўлган Анупам Кхер ва Киррон Кхер ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Анупам драма мактабини битирганидан кейин Мумбайга келган. У 1979 йилда турмуш қурган, аммо турмуши ўхшамаган. Шу каби Кирран ҳам бизнесмен билан оила қурган ва турмушидан ўғил дунёга келтирган.

Фото: «Яндекс Дзен»
Улар Чандигархдаги театрда ишлаётганда танишишган. Бир-бири билан дўст тутинган жуфтлик вақти келиб муносабатлари жиддийлашиши ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган. Кирран берган интервьюлардан бирида у Анупамни яхши билгани, актёр Кирран ҳақида деярли ҳеч нарса билмаганини аммо бу вақтда ўрталарида дўстликдан бошқа нарса бўлмаганини таъкидлаган. Актриса Мумбайга 1980 йилда келган ва биринчи турмуш ўртоғини учратган. Бир ҳафтадан кейин турмуш қурган жуфтлик тез орада турмуш борасида шошилганини тушуниб етган. Анупам ва Кирран рол ижро қилиш ва хизмат сафарларига ташриф давомида бир-бирига илиқлик ҳис қилган, билмаган ҳолда бир-бирини қаттиқ яхши кўриб қолишни бошлаган.

Фото: «Яндекс Дзен»
Биринчи бўлиб актёр севги изҳор қилган. У Кирраннинг олдига бориб ўйлашимча, мен сени севиб қолдим, деган. Актриса биринчи турмуш ўртоғи билан ажрашган ва актёрга турмушга чиққан. Танишлари энг яқин дўстига турмушга чиққанига ишонмаган. Қолаверса, уларнинг келиб чиқиши ҳам фарқли бўлган. Актрисанинг ота-боболари феодал, оиласи эса ўзига тўқ бўлган. Актёр эса ўрта, аммо бахтли оиланинг фарзанди, ота-онаси қувноқ ва яхши инсонлар бўлган.

Фото: «Яндекс Дзен»
1985 йилда бўлиб ўтган тўй маросимида театрдаги ва умумий танишлар иштирок этган. Турмушнинг биринчи йиллари бахтли кечган, улар оилавий саёҳат қилган. Бу вақтда актрисанинг биринчи турмушидан бўлган фарзанди кичкина бўлгани сабаб ижодий танаффус қилган, аммо актёр хориждаги хизмат сафарларига рафиқаси ва фарзандини ҳам олиб кетган.

Фото: Getty Images
Ҳамма оилада бўлгани сингари уларнинг ҳаётида ҳам муаммолар кузатилган ва бу молиявий кризис билан боғлиқ бўлган. Анупам продюсерлик бизнесини йўлга қўяман деб катта пулга тушиб қолган ва рафиқаси унга молиявий ёрдам бериш учун ишга қайтган.

Фото: Getty Images
Киррон экранга қайтганидан кейин унга бир қанча фильмлардан таклиф келиб туша бошлаган ва улардан бири «Девдас» фильми бўлган. Актёрга бўлган талаб эса Киррондан камроқ бўлган. Рафиқасининг ундан кўпроқ ишлаши ва пул топиши унга хуш келмаган.

Шундан кейин улар ўртасидаги муносабатлар дарз кетган. Аммо актриса бу уни кучли қилгани, ёлғиз яшаш ва саёҳат қилишга ўргатганини таъкидлайди. Албатта, осон бўлмаган, аммо Киррон бунинг уддасидан чиқа олган. «У бир-биримизга умуман мос келмаймиз, менга ташкилотчилик ва назорат қилиш хос, у эса босиқ ва хотиржам. У тушлик таомидан кейин ухлашни, мен эса дам олиш ва китоб ўқишни маъқул кўраман. Аммо биз барча қийинчиликларни енга олганмиз. Мен Анупамдан романтикроқ одамни билмайман », — дейди актриса.

Фото: Getty Images
Анупам Кирроннинг биринчи фарзандига ҳақиқий оталик қилган. У вояга етганида ўгай отасининг фамилиясини олган ва у каби актёрлик билан шуғулланишга қарор қилган. Ўрталарида бўлиб ўтган шунча воқеадан кейин ҳам Анупам ва Киррон ҳали ҳамон илиқ ва дўстона муносабатда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)