Фото: Navy.mil
АҚШ ҳарбийлари 20 октябрь куни гипертовушли қуролининг учта муваффақиятли синов учишини амалга оширди. Бу ҳақда мамлакат Ҳарбий-денгиз кучларига таяниб, «РБК» хабар берди.
Таъкидланишича, тест давомида «илғор гипертовушли технологиялар ва реал вазиятдаги прототип-тизимлари намойиш этилган».
«Бу каби қуролларни ихтиро қилишда ракеталарни юқори аниқликда учириш ерусти синовлари ва кенг кўламли парвоз синовлари ўртасидаги муҳим бўшлиқларни тўлдиради», — дейилади хабарда. Шунингдек, қайд этилишича, улар ҳужум ва мудофаа гипертовушли технологияларининг тез ривожланишига кўмаклашади.
Маълумотларга кўра, гипертовушли қуролни яратишда Lockheed Martin ва Ratheon Technologies каби компаниялар, шунингдек, бошқа пудратчилар иштирок этган.
20 октябрь кунги учиришлардан сўнг, Пентагон 21 октябрь куни ҳам гипертовушли қуроллни учириш тестини ўтказган. Бироқ бу сафар учириш ракета-ташувчи ишдан чиққани сабаб узилиш билан амалга оширилган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг апрель ойида АҚШ ҳарбий ҳаво кучларининг AGM-183A ARRW гипертовушли ракетаси синовлари муваффақиятсиз тугаган эди. Ракета Boeing B-52 Stratofortress бомбардимончи самолётидан учирилиши керак бўлган. Бироқ ракета учиш тартибини якунлай олмасдан самолётда қолиб кетган. Самолёт ракета билан Калифорниядаги Эдвардс авиабазасига қайтиб келган.
Сентябрь охирларида эса АҚШ Мудофаа вазирлигининг истиқболли тадқиқот лойиҳалари бошқармаси (DARPA) гипертовушли ракетани муваффақиятли синовдан ўтказгани ҳақида маълум қилганди. Ўшанда парвоз пайтида ракета тезлиги товуш тезлигидан беш баравар юқори бўлган. Шунингдек, сентябрда Шимолий Корея ҳам «Хвасон-8» деб номланган янги гипертовушли ракетани муваффақиятли синовдан ўтказганини маълум қилган эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди