Замонавий автомобиллар хавфсизлик тизимлари нима учун ҳайдовчиларни чўчитмоқда

ADAС тизимлари назарий жиҳатдан хавфсизликни оширишга хизмат қилса-да, амалиётда ҳайдовчиларда асабийлашиш ва норозилик келтириб чиқармоқда. Татчам Ресеарч мутахассислари Ретфорд Гамстон аеропортидаги синовларда Tesla Model Y ва BYD Dolphin Сурф автомобилларининг АЕБ тизимларини текширди. BYD электромобилида тизим тўсиқ олдида тўхтаганидан икки-уч сония ўтиб, ўз-ўзидан яна ҳаракатлана бошлагани аниқланди.
Сўнгги йилларда автомобилсозлик саноати ҳайдовчига ёрдам берувчи илғор тизимлар — ADAС технологиялари билан жадал бойиб бормоқда. Бироқ, ixbt.com маълумотига кўра, ушбу функцияларнинг кундалик ҳаётдаги реал фаолияти кўпчилик ҳайдовчиларда ортиқча асабийлашиш ва норозилик келтириб чиқармоқда. Европа Иттифоқининг GSR2 хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш учун ўрнатилаётган мазкур тизимлар кўпинча назарий жиҳатдан мукаммал ишласа-да, амалиётда кутилмаган камчиликларни намоён қилмоқда. Бу ҳақда Autocar.co.uk хабар беради.
Буюк Британиядаги Татчам Ресеарч ташкилоти муҳандислари Ретфорд Гамстон аэропортидаги махсус синов полигонида Tesla Model Y ва BYD Dolphin Сурф каби машиналарнинг автоматик фавқулодда тормозланиш (АEБ) тизимларини синовдан ўтказишди. Синовлар давомида мутахассислар турли тезликларда машиналарнинг ҳаракатини ўрганиб, тизимларнинг реал йўл шароитида қандай ишлашини таҳлил қилишди. Натижалар эса муҳандисларнинг ўзини ҳам ҳайратда қолдирди.
Жумладан, BYD электромобилида ўтказилган синов чоғида АEБ тизими тўсиққа етиб келиб тўхтагач, икки-уч сония ўтгач ўз-ўзидан яна ҳаракатлана бошлагани аниқланди. Агар бу ҳолат тирбанд йўлларда ёки айланма йўлларда содир бўлса, ҳайдовчи олдиндаги машина тўхтаганига таяниб хато қилса, қимматбаҳо суғурта даъволари ва жиддий йўл-транспорт ҳодисаларига олиб келиши мумкин.
Реал ҳаёт синовлари ва ҳайдовчилар дуч келаётган муаммолар
Татчам Ресеарч жамоаси ўтган йилнинг сентябрь ойидан буён ўтказиб келаётган тадқиқотлар фақат ёпиқ полигонда эмас, балки жамоат йўлларида ҳам давом эттирилмоқда. Маълум бўлишича, кўплаб автомобилларда ADAС функциялари ўта безовта қилувчи товушли сигналлар, агрессив тарзда рулни тортиб олиш ҳолатлари ва йўл белгисини нотўғри ўқиш каби муаммолар билан бирга келмоқда.Жумладан, синов давомида бошқарилган Kia Sportage Ҳйбрид модели ҳам тезлик чекловлари ўзгарганда тез-тез огоҳлантирувчи овозлар чиқариб, ўртача даражада агрессив тарзда рул бошқарувига аралашган. Шунингдек, бошқа оммавий ахборот воситаларида Leapmotor B10 кроссоверининг ADAС функциялари бозордаги энг зерикарли тизимлардан бири сифатида танқид қилинган — машинанинг қаторда ҳаракатланишни сақлаш ёрдамчиси рулни кескин тортиб, ҳайдовчини чалғитувчи шовқинлар уйғотади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай нотўғри лойиҳалаштирилган функциялар ADAС тизимларининг асосий ғояси бўлган хавфсизлик тушунчасига путур етказмоқда. Бироқ, автомобил ишлаб чиқарувчилар ҳозирча бундай субъектив танқидларга етарлича эътибор қаратишмаяпти ва тизимларни такомиллаштиришда давом этишлари керак бўлади.































Изоҳлар 0
…