Трамп қурол захиралари камайгани сабаб мудофаа гигантларини йиғмоқда

АҚШ президенти Доналд Трамп ракета ва ўқ-дорилар захираси камайиб бораётгани сабабли Оқ уйда Pentagon раҳбарияти ҳамда йирик мудофаа компаниялари вакиллари иштирокида учрашув ўтказмоқда. ВСЖ маълумотига кўра, Lockheed Martin, RTX ва Boeing каби мудофаа гигантлари қатнашадиган музокараларда ҳарбий омборларни тезроқ тўлдириш ва қурол ишлаб чиқаришни жадаллаштириш масалалари кўриб чиқилади.
АҚШ президенти Доналд Трамп ракета ва ўқ-дорилар захираси камайиб бораётганидан хавотирда экани айтилмоқда.
WSJ маълумотига кўра, Оқ уйда Пентагон раҳбарияти ҳамда Lockheed Martin, RTX ва Boeing каби йирик мудофаа компаниялари вакиллари иштирокида учрашув ўтказилади.
Музокараларда АҚШ ҳарбий омборларини тезроқ тўлдириш, қурол-яроғ ишлаб чиқаришни жадаллаштириш ва мудофаа саноати имкониятларини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.
Пентагон Patriot ва Tomahawk ракеталарини кўпроқ ишлаб чиқариш бўйича дастлабки келишувларга эришган. Бироқ ушбу дастурларни молиялаштириш ҳали Конгресс томонидан якуний тасдиқланмаган.































Изоҳлар 0
…