16:11 / 22.01.2022
1 346

Японияда кучли зилзила содир бўлди

Японияда кучли зилзила содир бўлди
Япониянинг жануби-ғарбий минтақасида 6,6 магнитудали зилзила содир бўлди. 9 киши жабрланди. Бу ҳақида «Today» нашри хабар бермоқда.

Япония метеорология агентлиги маълумотларига кўра, зилзила маҳаллий вақт билан ярим тунда жанубий Кюсю минтақаси яқинидаги Хюга-нада денгизидаги 45 километр чуқурликда қайд этилган.

Оита, Миязаки, Кочи ва Кумамото штатларида кучли сезилган зилзила оқибатида Оитада 5 киши, Миязакида 4 киши тан жароҳати олган.

Силкиниш ҳақида огоҳлантириш берилмаган. Зилзина магнитудаси аввалига 6,4 деб эълон қилинган, кейин эса 6,6 га янгиланган. Айрим шаҳарларда электр ва сув узилишлари кузатилган.

Маълум қилинишича, минтақа бўйлаб «Kyushu Electric Power» (Кюден) компанияси томонидан бошқариладиган атом электр стансияларида ҳеч қандай шикастланиш аниқланмаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Японияда кучли зилзила содир бўлди