Елена Костюченко Украинага Россиянинг «Новая газета» мухбири сифатида борган эди. Унинг Одесса, Херсон ва Николаев шаҳарларида тайёрланган репортажлари ушбу газетада цензура чекловлари билан эълон қилинган. Россия Федерацияси қонунчилигига риоя қилинганига қарамай, Бош прокуратура ва «Роскомнадзор» талаби билан матнлар ўчириб ташланган, «Новая газета» эса ўз ишини тўхтатишга мажбур бўлган.
«Новая газета. Европа» нашри учун махсус равишда Елена Костюченко Украинадаги урушда ўзи кўрган нарсалар ҳақида гапириб берди.
— Украинадан 1 апрель куни жўнаб кетдим. Ўша пайтда ҳали бошқа нарсага чалғий олмасдим, фикр-у хаёлим ҳамон ўша ёқда, урушда эди. Ҳозир ейишга ва ухлашга ҳаракат қиляпман.
Бир мартагина, шунда ҳам ўз айбим билан даҳшат ичида қолгандим. Бу воқеа Херсонда бўлганди. У ерда кечки саккиздан комендантлик соати бошланади, лекин машиналар ундан икки соат олдинроқ юришдан тўхтайди. Мен эса ўзим тунайдиган жойгача машина чақиришга улгурмай қолдим. Яъни чақиргандим, аммо ҳеч ким келмади. Пиёда етиб олишга улгурмасдим, яқин йўлдан бориш учун дарё устидан ўтган темир йўл кўпригидан юришимга тўғри келар эди.
Кўприкнинг бир четидан, рельсдан нарироқ бўлган металл тўр устидан юришим кераклигини билмагандим. Мен эса шпаллар устидан юриб ўтаётгандим, секин-аста улар камайиб бора бошлади. Шпаллар бир жойда бор, бир жойда йўқ. Оёқ остидаги ер эса ўпирилиб, унинг тагидан ўттиз метрча чуқурликда дарё кўриниб турарди. Ўша пайтда даҳшатга тушганман.
Мен бу урушда ўқ остида қолмадим. Икки марта фронт чизиғини кесиб ўтдим. Иккаласида ҳам омадим келган: қийинчиликларга учраганман, дея олмайман.
Бир марта Россия блокпостларидан бирини айланиб ўтганман, улар машинани ўққа тутса-я, деган хаёлга борганман, аммо ундай бўлмаган.
2015 йилда Донбассга қилган хизмат сафарим, ҳаётимда биринчи марта урушга борганим билан таққосласак… Ўшанда мен фаол жанговар ҳаракатлар марказига тушиб қолганман. Горловкада кўп ишлаганман, у эса Украина армияси қўл остида тутиб турган ярим ҳалқада жойлашган эди. Ўша пайтда Горловка ва Дебальцеводан қай бири бардош бериб, қай бири қулаши аниқ эмасди. Горловка фаол тарзда артиллериядан ўққа тутилар эди, мен бир неча марта артиллерия ўқлари ёмғири остида қолганман. Бу қўрқинчли. Жуда кўп қурбонлар бўлганди, шу жумладан тинч аҳоли орасидан ҳам, узилиб тушган қўллар, оёқлар жуда кўп эди — буларнинг барчаси ёдимда.
Ҳозир бўлаётган урушда мен жанубий йўналишда ишладим ва бирор марта ҳам фаол жанговар ҳаракатларга дуч келмадим, лекин Николаев шаҳри ҳар куни Россия армияси томонидан ўққа тутилиб ётибди. У ерда [2015-yil] Горловкада мен ишлаган пайтимдагидек кучли отишмалар бўлмаса-да, ҳозир Украинадаги энг даҳшатли жой — бу доимий равишда ўқ ёғдирилаётган Мариуполдир. У ерга, афсуски, бора олмай қолдим, шунинг учун айтиш мумкинки, бу урушдаги энг қўрқинчли ҳолатни мен кўрмадим.
Давоми бор... Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди