date
views 1 866

Рамазон ҳайити арафасида Рамзан Қодировга Шавкат Мирзиёев совғаси юборилди

Рамазон ҳайити арафасида Рамзан Қодировга Шавкат Мирзиёев совғаси юборилди
Рамазон ҳайити арафасида Ўзбекистон делегацияси Чеченистонга ташриф буюрди ва Рамзан Қодировга Шавкат Мирзиёев томонидан юборилган табрикнома ва совға — «Пойи-Калон ансамбли» 3D суратини топширди. Бу ҳақда Рамзан Қодировнинг ўзи Telegram’даги саҳифасида маълум қилди.

Пойи-Калон Бухородаги меъморий ансамбл бўлиб, унинг таркибидан Рамзан Қодиров отаси — Чеченистоннинг биринчи президенти Аҳмат Ҳожи Қодиров ўқиган Мир Араб мадрасаси ҳам ўрин олган.

Фото: Видеодан кадр

Фото: Видеодан кадр
Эълон қилинган видеода келтирилишича, ушбу совға 929 пробали 3,4 килограмм кумушдан ишланиб, майдон ва гумбазларга 999 пробали олтин суви югуртирилган.

Чеченистон раҳбари табрик ҳамда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги самарали ҳамкорлик, сиёсий ва маданий алоқалар учун Шавкат Мирзиёев миннатдорлик билдирган ва Ўзбекистон халқини кириб келаётган Рамазон ҳайити билан табриклаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамазон ҳайити арафасида Рамзан Қодировга Шавкат Мирзиёев совғаси юборилди