Instagram орқали иш излаган қозоғистонлик 125 йилга қамалди

Грецияда 24 ёшли Қозоғистон фуқароси Рашид Қодиров ноқонуний мигрантларни ташишда айбдор деб топилиб, 125 йилга қамалди. У Туркияда ишлаш умидида Instagram орқали моторли қайиқда сайёҳлар учун саёҳатлар ташкил етиш ҳақидаги еълонга мурожаат қилган. Яқинлари Рашид Қодиров халқаро жиноий тармоқ ва фирибгарлик схемаси қурбони бўлганини, терговда еса унга таржимон берилмаганини таъкидламоқда.
Грецияда 24 ёшли Қозоғистон фуқароси Рашид Қодировга нисбатан 125 йиллик қамоқ жазоси тайинлангани катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Унинг яқинлари ёш йигит халқаро жиноий тармоқ қурбонига айланганини таъкидлаб, ишни қайта кўриб чиқишни сўрамоқда.
Маълум қилинишича, Рашид Қодиров Туркияда ишлаш мақсадида Instagram орқали берилган эълонга мурожаат қилган. Эълонда сайёҳлар учун моторли қайиқда саёҳатлар ташкил этиладиган иш таклиф қилинган. Бироқ кейинчалик у ноқонуний мигрантларни ташишда иштирок этганликда айбланган.
Йигитнинг онаси Нурхон Қодированинг айтишича, тергов жараёнида ўғлига таржимон таъминланмаган. Шунингдек, у жазо янада оғирлаштирилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилиб, айрим ҳужжатларни имзолашга мажбур қилинганини билдирган.
Аёлнинг сўзларига кўра, суд Рашид Қодировга озодликдан маҳрум этиш жазосидан ташқари, қарийб 1 миллиард тенгега тенг жарима ҳам тайинлаган. Унинг фикрича, ўғли ижтимоий тармоқлар орқали иш қидирувчиларни жалб қилишга қаратилган фирибгарлик схемасининг қурбони бўлган.
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳолатни тасдиқлаб, фуқаро Греция қонунчилигининг оғир моддалари бўйича айбдор деб топилганини маълум қилди. Вазирликка кўра, Рашид Қодировга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда ва мазкур иш дипломатик идора назоратида қолмоқда.






























Изоҳлар 0
…