13:22 / 25.06.2023
510

Намоз ўқимаган одамнинг қурбонлиги қабул бўладими?

Намоз ўқимаган одамнинг қурбонлиги қабул бўладими?

CАВОЛ:
Агар одам намоз ўқимаса қурбон ҳайитида қилган қурбонлиги қабул бўладими?

ЖАВОБ:
Намоз ва қурбонлик қилиш алоҳида алоҳида ибодатлардир. Уларнинг қабули бир-бирига боғлиқ эмас. Намоз ҳар бир балоғатга етган эркак ва аёлга фарз қилинган бўлса, қурбонлик бойлик даражасига етган кишиларга вожибдир. Лекин ўрни келганда шуни эслатиб ўтамизки, намознинг фарзлиги яна ҳам қувватли ва кунига беш марта такрорланади. Уни тарк қилиш билан бир кунда беш марта гуноҳкорлик содир бўлади. Ҳам намознинг, ҳам қурбонликнинг савобига эришиш қандай ҳам яхши! Аллоҳ таоло барчамизга ибодатларини қоим қилишда тавфиқ берсин. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Намоз ўқимаган одамнинг қурбонлиги қабул бўладими?