Маълум бир ҳаракатлар турли ҳаётий вазиятларда жуда катта ёрдам бериши мумкин, булар орқали сиз кишини ўзингизга яқинлаштиришингиз, янада ишончли позицияга эга бўлишингиз мумкин.
Ўзингизни ишончлироқ ҳис этишингиз учун
Агарда масъулиятли тадбир ёки суҳбатда иштирок этишингиз керак бўлса, бир неча дақиқа гавдангизни ўзингизга ишонч бағишлайдиган ҳолатда тутинг. Масалан, қўлларингизни бошингиз узра V ҳарфи кўринишида кўтаринг ёки ёнбошингизга босинг. Бу ҳолатлардан бирида иккита дақиқа туришнинг ўзи етади.
Ижодкор бўлиш учун
Янги ниманидир ўйлаб топмоқчи ёки муаммога бошқача нигоҳ билан қарамоқчи бўлсангиз, овоз чиқариб ўйланг ҳамда параллель равишда ҳар икки қўлингизни ҳаракатга келтиринг. Сингапурлик олимларнинг аниқлашича, ҳар икки қўлнинг ҳаракатга келтирилиши ижодий вазифаларни яхши уддалашда ёрдам берар экан.
Инсонга ноқулай эканини тушуниш учун
Яқинларингизнинг имо-ишораларига эътибор беринг. Бу улар ўзларини қандай ҳис этаётганларини тушунишда ёрдам кўрсатади. Агарда инсон билакларини доим ушлаб туриб, худди соатларини тўғирлаётгандек бўлса, билингки, у нимадандир ташвишда ёки ўзини ноқулай ҳис этмоқда.
Болани тинчлантириш учун
Агарда йиғлаётган болани тинчлантира олмасангиз, қандай гапираётганингизга эътибор қаратинг. Бир маромдаги сокин нутқ тинчлантирувчи эффект беради, баланд ва тез гапириш эса боланинг салбий ҳиссиётларини баттар кучайтириши мумкин. Секин сўзлаб, баъзи сўзлар орасида танаффуслар қилинг.
Ўзингизга яқинлаштириш учун
Янги инсонга қизиқишингиз бор эканини кўрсатиш керак бўлса ва уни ўзингизга яқинлаштирмоқчи бўлсангиз, унга очиқ кафтли қўлингизни узатинг. Кишилар бу ҳаракатни ишончнинг билдирилиши сифатида қабул қилишади.
Агарда, мулоқотни тезлик билан тўхтатмоқчи бўлсангиз, қўлингизни яширишга урининг: масалан, кафтларни ёпиб қўйиб, қўлтиғингизга беркитинг.
Ҳамкасблар билан тил топишиш учун
Тушлик вақтида қандайдир баҳона билан ҳамкасбингизга “беш ташлашга” ҳаракат қилиб кўринг. Жисмоний ўзаро алоқанинг жуда кам вақти ҳам кишилар бир-бирини онгли даражада яхши тушунишига сабаб бўлади.
Вазнни ташлаш учун
Ҳар гал соғлом таом истеъмол қилишдан воз кечмаслик учун қўлларингиз мушакларини ҳаракатга келтиринг. Тадқиқотларга кўра, бу соғлом танловни амалга ошириш имкониятини янада кучайтиради.
Ишончлироқ бўлиш учун
Бошқа инсонни ўзингиз айтаётган нарсага ишонтириш учун паст овоз билан гапиришга уриниб кўринг. Нутқнинг баланд товуши ҳаяжондан дарак беради, пасти эса атрофдагиларни тинчлантиради ҳамда уларнинг сизга бўлган ишончини оширади.
Узр сўраш учун
Кимнингдир олдида узр сўраш чоғида иякни тўғри ушланг. Бундай вазиятларда юқори кўтарилган иякни иккиюзламачилик сифатида қабул қилишади, жуда ҳам паст тушгани эса – кучсизлик белгиси.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»