Бир замонлар бир мевали дарахт бўлган экан. Ҳар кун бу дарахтнинг атрофида ўйнаш учун бир бола келар, дарахтнинг устига чиқар, мевалардан ер, чарчаганда эса, дарахт соясида ётиб дам оларди. У дарахтни жудаям яхши кўрарди. Дарахтга ҳам у билан вақтини ўтказиш ҳузур бағишларди. Лекин вақт жуда тез ўтиб, болакай улғайган сари дарахт билан ўйнаш учун камдан-кам келадиган бўлди. Ажойиб, қуёш ярқираб нур сочиб турган кунларнинг бирида бола дарахт ёнига келди. У ғамгин кўринарди. “Кел ўйнаймиз”, таклиф қилди дарахт.
“Мен энди дарахт атрофида чопиб юрадиган кичик бола эмасман – деди у. – Мен ўйинчоқлар билан ўйнашни хоҳлайман, уларни сотиб олиш учун эса, пул керак”. “Кечирасан, менинг пулим йўқ-да. Аммо, меваларимни териб, сотсанг пул бўлади”. Таклиф болага ёқиб тушди. У меваларни териб, бахтли ҳолда чопқиллаб кетди. Болакай шу билан қайтиб келмади. Дарахт яна зерикиб қолди. Кунларнинг бирида бола яна келди. Энди балоғатга етган эркакка айлангани учун уни таниш мушкул эди. Дарахт қандай қувонди-я! “Қайтиб келди! – қувонарди у. – Кел, ўйнаймиз.” “Энди ўйинга вақтим йўқ. Мен ўз оиламни, болаларимни боқишим учун ишлашим керак. Бошпанам йўқ, уй қуришим лозим… Сен бирор нарса билан ёрдам бера оласанми?” “Узр, менинг уйим йўқ. Лекин, сен менинг бақувват шохларимни кесиб, уйингга ишлатишинг мумкин”. Эркак бу имкониятдан қувониб, шохларни кесиб олиб кетди. Дарахт йигитнинг хурсанд бўлганини кўриб, кайфи чоғ эди. Аммо йигит яна кетиб, қайтиб келмади..
Иссиқ ёз оқшомларидан бирида яна қайтган йигитни кўриб, дарахт уни яна ўйинга чорлади. “Йўқ, ёшим ҳам бир жойга бориб қолди. Дунё ташвишларидан чарчадим, менинг узоқ оролларга сузиб кетишга кемам бўлсайди… Ёрдам бера оласанми?” – сўради одам. “Танамни кесиб олақол, у сенинг кемангга ярайди. Сен узоқ-узоқларга сузиб кетиб, бахтиёр бўласан”. Одам дарахтни кесиб, кема ясади-да узоқларга сузиб кетди. Кўп йиллардан сўнг яна келаётганини кўрган дарахт унга қараб деди:
– Кечирасан, менинг сенга берадиган меваларим қолмаган.
– Менга меваларинг керак эмас. Чунки уларни ейдиган тишларим тушиб кетган.
– Сен ўйнаб чиқадиган танам ҳам йўқ.
– Мен ҳам қариб, қувватдан қолиб, дарахтга чиқа олмайдиган бўлганман.
– Менинг қуриётган илдизларимдан бўлак ҳеч нарсам қолмади.
– Менга фақат, ором олиб ўтирадиган жой керак, холос.
– Унда томирларимга ёнбошла, дамингни ол, – деди дарахт.
Чол дарахт томирларига ёнбошлаб ўтирди. Дарахт жилмайди, унинг томирларига бўлса кўз ёшлари томди.
Бу масал ҳаммамизга ибрат учундир. Дарахт – бизнинг ота-онамиз. Кичиклигимизда улар билан ўйнашни севардик. Улғайган сари ҳар томонга тарқалиб кетамиз-у, фақат бошимизга бир мушкулот тушсагина уларни эслаймиз. Бизнинг нимани талаб қилишимиздан қатъий назар, ота-оналаримиз ҳаммасини беришади. Фақат уларга кўриниб турсак бас. Сиз бола дарахтга нисбатан шафқатсизлик қилди, деб ҳисоблаётгандирсиз. Аммо ҳаммамиз ҳам ота-онамизга нисбатан худди шу хилда муносабатдамиз. Биз, бизга қилган меҳрибонликларини уларнинг бурчларидек қабул қиламиз-у, шундек яхши инсонларни бизни парваришимизга масъул этган Аллоҳ таолога шукр қилмаймиз.
Бир муддат тўхтаб фикрласак, уларнинг нечоғлик бебаҳо эканликлари ва ўзимизнинг шундай мислсиз давлатимизга лоқайдлигимизни тушуниб етамиз. Чунки, ҳеч ким: на рафиқангиз, на болаларингиз, на дўстларингиз ота-онадек фарзандлари учун ўзини қурбон қилмайди. Аллоҳ барчаларимизни тўғри йўлда юрадиган ва берган неъматларига шукр айтадиган бандалардан этсин. Aмийн!
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади