Нега макадамия дунёдаги энг қиммат ёнғоқлардан бири?

1 дақиқа ўқиш12.1K
Нега макадамия дунёдаги энг қиммат ёнғоқлардан бири?
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Макадамия ўзининг ноёб таъми ва инсон саломатлиги учун фойдали хусусиятлари билан ажралиб турадиган қимматбаҳо ёнғоқ ҳисобланади.
  • Унинг таркибидаги қимматли ёғ кислоталари, Э ва Б гуруҳи витаминлари, магний, калий, темир, рух, шунингдек оқсил ва клетчатка юрак-қон томир тизимини қўллаб-қувватлаб, иммунитетни мустаҳкамлайди.
  • Юқори калорияли маҳсулот бўлгани сабабли ушбу ёнғоқни кунига 5–7 дона истеъмол қилиш тавсия этилади.

Макадамия нафақат ноёб таъми, балки инсон саломатлиги учун катта фойдаси билан ҳам қадрланади. Унинг юмшоқ, қаймоқсимон ва енгил ванилга ўхшаш таъми кўпчиликка ёқади. Шу билан бирга, таркибида организм учун муҳим бўлган қимматли моддалар жуда кўп.

Макадамиянинг асосий фойдалари

Макадамия таркибининг катта қисми қимматли ёғ кислоталаридан иборат. Улар юрак-қон томир тизимини қўллаб-қувватлайди ва “ёмон” холестеринни камайтиришга ёрдам беради.

Витамин ва минераллар манбаи

Ушбу ёнғоқ E ва B гуруҳи витаминлари, магний, калий, темир ҳамда рухга бой. Бу моддалар иммунитетни мустаҳкамлайди, асаб тизимини тинчлантиради ва тери ҳолатини яхшилайди.

Тўқлик ҳиссини беради

Макадамия таркибидаги оқсил ва клетчатка узоқ вақт тўқлик ҳиссини сақлаб туради ва ҳазм жараёнини яхшилайди.

Макадамияни меъёрида истеъмол қилиш муҳим

Бу ёнғоқ юқори калорияли маҳсулот ҳисобланади. 100 граммида тахминан 720 ккал мавжуд. Шу сабабли кунига 5–7 дона истеъмол қилиш етарли бўлади.

Сифатли макадамияни қандай танлаш керак?

Ёнғоқ сотиб олаётганда унинг ранги оч кремсимон бўлишига, ёқимсиз ҳид чиқмаслигига ва қадоқи ҳаво ўтказмайдиган бўлишига эътибор бериш лозим. Қовурилган турини олсангиз, туз ва сунъий қўшимчаларсиз вариантини танлаган маъқул.

Макадамияни қандай чақиш мумкин?

Макадамиянинг пўстлоғи жуда қаттиқ бўлади. Агар ёнғоқ олдиндан ёрилган бўлса, махсус металл калитча ёрдамида осон очилади. Ёрилмаган бўлса, ёнғоқ чақувчи мослама ёки қисқичдан фойдаланилади. Кўпчилик учун энг қулай вариант — тозаланган макадамия харид қилиш.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?