Онамнинг қўшни вилоятга келин бўлиб кетган болаликдаги яқин дугоналари бор экан. Ўша хола биз томонлардаги қариндош-уруғларини кўриш учун келганида, онам аёлимга тансиқроқ овқат буюриб, дугоналарини уйга таклиф қилдилар. Икки дугона анчагача ёшлик хотираларини эслаб, ҳасратлашиб ўтиришди. Меҳмоннинг ҳурмати ўзаро суҳбатларидан сўнг, мен ҳам уларнинг ёнида бир оз ўтирдим. Гап орасида меҳмон аёл онамга қараб:
– Ўртоқ, Аллоҳга шукур, тўрт боламни ҳам уйли-жойли қилиб тинчидик. Энди дадаси иккимиз топганимизни ўзимизга сарфлаб, невараларнинг тўй-томошасию, туғилган кунларига совға-салом қилиб юрамизда, – деди.
– Яхши. Буюрсин, пиру бадвлатликда ҳаёт кечиринг, – деди онам астойдил дугонаси учун хурсанд бўлиб. Кейин ҳавас билан дугонасига термулиб:
– Энди поччам билан ҳаж зиёратига боринглар. Фарзандлар олдидаги қарздан қутилибсиз, буёғини тоат-ибодатда, фарзандларингизни дуо қилиб, Аллоҳнинг фарзларини бажариб яшанглар,- деди. Меҳмон аёлнинг бирдан туси ўзгарди:
– Ҳажга бориб нима қиламиз, дугонажон? Ундан кўра пенсияларимизни йиғиб дадаси икковимиз санаторияларда дам олганимиз яхши эмасми? Даволанамиз, соғлигимизни тиклаймиз... – Аёлнинг гапларидан этим жунжикиб кетди. Кўз қирим билан онамга қарагандим, уларнинг ҳам лаблари титраб, ҳатто кўзларига ёш келди... Онам дугонасига берган маслаҳатига эшитган жавобидан хижолат чекаётгандилар, чоғи. Шундан кейин орага совуқ жимлик чўкди ва бир муддатли қовушмаган навбатчи гап-сўзлардан кейин дастурхонга фотиҳа ўқилди.
– Бу дугонангиз билан салом-аликни ҳам йиғиштиринг, ойижон. Қалби жуда занглаб кетибди. Хафа бўлмангу, шу хотин қадам қўйган ҳовлидан фаришталар учиб кетади, Аллоҳ асрасин. Шунчалик ҳам кўнгли кир бўладими кишини... – Шундай дугонасини дарвозагача кузатиб келган онамни хижолатчиликдан чиқаришга уриндим.
– Қўй болам, қалб қаттиқлашиши ҳам Аллоҳдан. Тавба дегин. Ундан кўра бундай инсонларга тавфиқ, иймону инсоф беришини сўраш керак Яратгандан... – Шу-шу онамнинг ўша танишлари ҳақида уйимизда ҳеч қандай гап бўлмади. Гоҳида ўша хотиннинг уйимизга келганию, онамнинг ҳаж ҳақидаги гапларига берган жавоби эсимга тушса, қўрқинчли туш кўргандек сесканиб кетардим. Орадан олти ойларча вақт ўтиб, дадам раҳматлининг қазо қилган кунлари муносабати билан уйда эҳсон дастурхони ёздик. Маҳалладошлар орасида ҳалиги онамнинг болалик ўртоғининг қариндош-уруғлари ҳам бор эди. Эҳсондан кейин онамнинг қайғули юз ифодаси сабабини сўрадим. Онам бироз хижолатлангандек бўлиб:
– Ўғлим, Фарғонага бориб келсам, дегандим... – дедилар. Уларга жон деб олиб боришимни, фақат нима мақсадда, қаерга боришимизни сўрагандим, яна минг истиҳола билан, бундан бир неча ой аввал уйимизга меҳмонга келган аёлга ишора қилиб “Фалончихон холангнинг мазаси йўқ экан, олти ойдан бери тўшакка михланиб қолган экан...” дедилар. Гарчи дилим ғашланган бўлса-да, онагинамга эътироз билдирлмадим ва Фарғонага йўл олдик.
Бетоб аёл ётган хонага кирдик. Аввалига димоғимга урилган қўланса ҳиддан кўнглим беҳузур бўлиб, лабларимни қаттиқ тишлаб олдим. Кейин истар-истамас салом бердим. Онам кўзларига ёш олиб дугоналари билан кўришган бўлдилар. Аёл ҳатто бўйнини ҳам кўтаролмайди. Олти ой ичида салкам тўқсон килолик хотин ўн яшар боладек озиб, пўсти устихонига ёпишиб қолган. Болалари ҳамшира ёллашган экан, ҳар замонда дори-уколидан хабар олиб турибди. Бемор нималардандир жавраб, ёзғириб- нолиб ётган жойида дунёни қарғишга кўмиб ётибди. Онам унинг ҳадеб тақдирию, дардидан малолланиши ёқмаганини очиқ айтишга ийманиб:
– Дард берганига ҳам шукр денг, айланай, дард берган шифо беришга ҳам қодир. Дардингиздан Аллоҳдан шифо сўранг. Лаа иллааҳа иллаллоҳу Муҳаммадун Расулуллоҳ, деб калима қайтаринг, – деб ҳар қанча уринмасалар, беморнинг тили ҳеч онам айтган жумлаларга бормади. Бошқа гап-сўзларни, нолишу ёзғиришларни бемалол жавраётган аёл, ҳатто дардига Аллоҳдан бир оғиз шифо сўрай олмади. Иймон калимасини келтира олмади...
Бемор ётган хонада ортиқ қололмадим. Онамга уларни ташқарида кутишимни айтиб, эшикка отилдим.
Ташқарида машинамга суянган куйи бемор бизникига меҳмонга борганида айтган гапларини эсладим. Ўшанда онам унга ҳаж амалларини адо этиш учун яхшигина фурсатга эга бўлганини айтганларида, у даволанишини, санаторияларда даволаниб, соғлиғини тиклашини айтганди. Нияти жуда қалтис экан. Ниятда эҳтиёт бўлиш керак экан... Аёлнинг қалтис нияти бунчалик тез амалга ошади деб ўйламагандим... Кўзларимдан тирқираб ёш чиқиб кетди... Ё, буюк қудратингдан, Аллоҳим...
Умида Азиз
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”