Ижтимоий тармоқларда ФҲДЁ органлари тугатилармиш деган миш-мишлар тарқалди. Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими ушбу масалага ойдинлик киритди.
«Ҳозирги кунда никоҳ уйларини қайта ташкил этиб, уларни ФҲДЁ бўлимларига айлантириш режалаштирилмоқда.
Амалдаги тартибга кўра, Никоҳ уйлари фақат никоҳни расмийлаштиради. ФҲДЁ бўлимлари томонидан эса 4 та (туғилиш, никоҳ, ажрим ва ўлим) турдаги ҳаракатлар амалга оширилади.
Аслида, Никоҳ уйлари мустақиллигимизнинг илк йилларида барча ФҲДЁ органларида етарлича шароит бўлмаган, бинолар билан боғлиқ муаммолар фонида аҳолининг никоҳни тантанали қайд этилишига бўлган эҳтиёжини таъминлаш учун айрим ҳудудларда ташкил этилган эди.
Ҳозирги кунда, ФҲДЁ органларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланиши туфайли барча ФҲДЁ органларида никоҳни тантанали қайд этиш учун алоҳида хоналар ва шароитлар яратилган.
Шундан келиб чиқиб, никоҳ уйларини сақлаб туришнинг зарурияти қолмаганлиги сабабли, никоҳ уйларини қайта ташкил этиб, уларни ФҲДЁ бўлимларига айлантириш режалаштирилмоқда.
Бундан кўзланган мақсад эса адлия органлари фаолиятини оптималлаштириш, ходимларга келаётган иш юкламасини тўғри тақсимлаш, бинолардан унумли фойдаланишдир», дейилади муносабатда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»