Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Кўксарой» қароргоҳида Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовни кутиб олди.
Олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов махсус шоҳсупага кўтарилдилар. Икки давлат мадҳиялари янгради.
Фахрий қоровул бўлинмаси бошлиғи рапорт бергач, давлат раҳбарлари қоровул сафи олдидан ўтиб, ўзбек ҳарбий хизматчиларини қутладилар ва Ўзбекистон Республикаси давлат байроғига эҳтиром кўрсатдилар.
Сўнг президентлар расмий делегациялар аъзоларини бир-бирига таништирди.
Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг давлат раҳбарлари тор доирада музокара ўтказиш учун мўлжалланган залга ўтдилар.
Давлат раҳбари олий мартабали меҳмонни самимий қутлар экан, ушбу учрашув Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклик муносабатлари тарихида янги саҳифа очишига ишонч билдирди.
«Улар замирида азалдан мустаҳкам дўстлик, яхши қўшничилик, ишонч ва ўзаро қўллаб-қувватлаш ришталари ётади», - деди Ўзбекистон президенти.
Ўзбекистон етакчиси Туркманистон президентини жорий йил март ойида ўтган Президент сайловидаги ғалабаси билан яна бир бор табриклади.
«Донишманд туркман халқи мамлакатдаги кенг кўламли ислоҳотлар давом эттирилишини тўлиқ қўллаб-қувватлаб, сизга ўз келажагини ишониб топширди. Сизнинг билим ва тажрибангиз, куч-ғайратингиз ва етакчилик қобилиятларингиз кўзланган барча режаларни рўёбга чиқаришга хизмат қилишига шубҳа йўқ», - деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, Ўзбекистон президенти Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги муносабатларда юксак даражага эришишга ва Марказий Осиё минтақасида яхши қўшничиликни мустаҳкамлашга қўшган беқиёс ҳиссасини қайд этди.
Давлат раҳбари кейинги йилларда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли икки томонлама ҳамкорликнинг барча йўналишларида ижобий суръатга эришилганини мамнуният билан таъкидлади.
«Шуни қайд этмоқчиманки, биз учун Туркманистон – минтақадаги ишончли ва муҳим ҳамкор. Бизнинг кенг кўламли ҳамкорликни янада ривожлантириш борасидаги интилишимиз қатъий, энг яқин қўшнимиз билан стратегик шериклик муносабатларини ҳар томонлама мустаҳкамлаш ниятидамиз», – деди президент.
Туркманистон президенти меҳмондўстлик ва самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раисининг саломини етказди.
«Сиз Гурбангули Мяликгулиевич билан биргаликда икки томонлама муносабатларнинг пойдеворини қурдингиз ва мустаҳкамладингиз, ҳамкорликнинг пухта сиёсий ва ҳуқуқий асосини яратдингиз. Бу галги давлат ташрифимиз стратегик шерикликка янги суръат бағишлашга қаратилган ва мен қўйилган мақсадларга эришишимизга ишонаман», - деди Сердар Бердимуҳамедов.
Учрашув чоғида давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Туркманистон ҳамкорлигининг истиқболларини муҳокама қилдилар, алоҳида эътиборни савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, ўзаро савдони кўпайтириш, саноат кооперацияси лойиҳаларини амалга ошириш, транспорт-транзит имкониятларидан фойдаланишга қаратдилар.
Томонлар ҳудудлараро ҳамкорликни йўлга қўйишда улкан салоҳият мавжудлигини қайд этдилар.
Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Марказий Осиёда қарор топган ишонч, яхши қўшничилик ва шериклик муҳитини мустаҳкамлаш муҳим экани таъкидланди.
Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистон президентини ўзига қулай вақтда Туркманистонга жавоб ташрифи билан келишга таклиф этди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди