
Тошкентда ҳаво кескин совиб кетгани сабабли аҳоли орасида иситиш тизимининг ёқилиш санаси ҳақидаги саволлар кўплаб янграмоқда. Амалдаги қонунчиликка кўра, кўп қаватли уйлар учун иситиш мавсуми кўчадаги ўртача суткалик ҳарорат 8 даража Цельсийдан пастга тушиб, беш кун давомида шу даражада сақланганда бошланади.
Бу борадаги қарор Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан метеорологик хизматларнинг маълумотларига асосланиб қабул қилинади. Аввалроқ маълум қилинишича, ижтимоий объектларда марказий иситиш тизими 2025 йил 3 ноябрдан, кўп қаватли уйлар эса 2025 йил 5 ноябрдан ёқилиши режалаштирилган.
“Veolia Energy Tashkent” компаниясининг маълумотига кўра, иситиш тизимини ишга тушириш босқичма-босқич амалга оширилади, яъни барча ҳудудларда бир вақтнинг ўзида эмас. Бу тизимда ортиқча юкламаларнинг олдини олиш учун қилинган, бироқ шунга қарамай, авария ҳолатларини бутунлай бартараф этиш имкони йўқ.
Иситиш тизими ишга туширилган дастлабки кунларда эски қувурлар ёрилиши, радиаторларнинг оқиши ва кириш йўлакларининг сув босиши каби ҳолатлар тез-тез кузатилади. Бу, айниқса, эскирган коммуникацияларга эга уйлар учун долзарбдир.
Аҳолига радиаторлар ва қувурлар ҳолатини доим назорат қилиб туриш, оқиш аломатларини сезган заҳоти фавқулодда хизматларга мурожаат қилиш тавсия этилмоқда. Бу орада “1055” коммунал масалалар бўйича мурожаатларни қабул қилувчи марказий диспетчерлик хизматининг Telegram гуруҳида аҳоли томонидан иситишни ёқиш ҳақидаги талаблар кўпаймоқда.
Кеча айрим ҳудудларда, жумладан, Қушбеги мавзеси, Кадишева 1-квартал, Ракат маҳалласи, Сергели 7, Қорақамиш 1/2 ва 2/4, Дўстлик-1 (Янгиҳаёт), Юнусобод-4 каби жойларда иситиш тизими қисман ёқилган эди. Ҳозирда кўп қаватли уйлар совуқ.
Энг муҳими, иситиш тизими ёқилгунича электр узилишлари кузатилмаслиги керак.
Тошкентда совуқ: иситиш тизими қачон ёқилади?
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар