Тошкентда иситиш тизими 9 ноябрдан ишга туширилади

Тошкентда иситиш тизими 9 ноябрдан ишга туширилади

Тошкент шаҳрида 2026–2027 йилги иситиш мавсуми 9 ноябрдан бошланади. Дастлаб мактаблар, боғчалар, шифохоналар ва бошқа ижтимоий соҳа объектларига иссиқлик берилади. Шу кундан бошлаб кўп квартирали уйларнинг иситиш тизими ҳам босқичма-босқич ишга туширилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Пойтахт ҳокимлигининг хабар беришича, иситиш тизимини улаш ишлари бир вақтнинг ўзида эмас, босқичма-босқич амалга оширилади.

Иссиқлик таъминоти учун тўловлар амалда иссиқлик берилган кундан бошлаб ҳисобланади. Иситиш тизими ишга туширилган сана бошқарув компанияси томонидан имзоланадиган икки томонлама далолатномада қайд этилади.

Агар хонадонда иссиқлик белгиланган меъёрда таъминланмаса, аҳоли ўз уйига хизмат кўрсатувчи бошқарув компаниясига мурожаат қилиши керак. Чунки бино ичидаги иссиқлик тақсимоти ва ички тизимларнинг соз ҳолатда ишлаши учун айнан шу компания масъул.

Иситиш тармоқларида авария ҳолати юзага келса, бу ҳақда Veolia Energy Tashkent компаниясига мурожаат қилиш мумкин. Ҳокимлик эълонида мурожаат учун алоқа каналлари ҳам кўрсатилган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар