Тошкентда иситиш мавсуми қачон бошланади?

Тошкентда иситиш мавсуми қачон бошланади?

Тошкентда иситиш мавсуми октябрь ойининг иккинчи ярмида бошланиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Бироқ ҳозирча пойтахтда иситиш тизими айнан қайси санада ишга туширилиши расман маълум қилинмаган.

Амалдаги тартибга кўра, иситиш мавсуми ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати кетма-кет 5 кун давомида +8 даражадан паст бўлганидан кейинги кундан бошланади.

Шу сабабли иситиш тизимининг ишга туширилиши бевосита об-ҳаво шароитларига боғлиқ. Масалан, 6-октябрь куни Тошкентда кечаси ҳаво ҳарорати 8–10 даража, кундузи эса 21–23 даража бўлиши прогноз қилинган.

Демак, ҳозирча иситиш мавсуми албатта октябрь ойининг иккинчи ярмида бошланади, деб айтиш учун асос йўқ. Аниқ сана об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб белгиланади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар