Қарздорликни ундириш чоралари кўрилди: нотурар жой биноси хатланди

Мажбурий ижро бюросининг Зомин туман бўлими иш юритувидаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор «А.Г.» хусусий корхонасининг «Ҳудудгаз таъминот» фойдасига бўлган қарздорлигини ундириш юзасидан тегишли ижро ҳаракатлари олиб борилди.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган нотурар жой биноси хатланди. Ушбу чора қарздорликни қоплаш ва ижро ҳужжати талабларининг бажарилишини таъминлаш мақсадида амалга оширилди.
Таъкидлаш жоизки, қарздорликларни қонуний тартибда ундириш, хўжалик юритувчи субъектларнинг мажбуриятларини бажаришини таъминлаш ҳамда суд ҳужжатлари ижросини ўз вақтида таъминлаш борасида Бюронинг Зомин туман бўлими томонидан белгиланган тартибда ишлар давом эттирилмоқда.































Изоҳлар 0
…