Фуқаронинг банк олдидаги қарздорлиги тўлиқ бартараф этилди

Фуқаронинг банк олдидаги қарздорлиги тўлиқ бартараф этилди

Мирзо Улуғбек туманида жойлашган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг бир нечта ижро хатлари асосида қарздор И.Б.дан «ANOR BANK» АЖ фойдасига 178 миллион сўм қарздорлик ундирилиши белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси АМИБ иш юритувига келиб тушган.

Давлат ижрочиси томонидан иш қўзғатилиб, қарздорга ижро ҳужжати талабларини ихтиёрий равишда бажариш юзасидан муддат берилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида «ANOR BANK» АЖ фойдасига 178 миллион сўм маблағ тўлиқ ундирилиши таъминланди.

Мажбурий ижро бюроси томонидан Наманган вилоят бошқармаси томонидан суд ва бошқа ваколатли органлар ҳужжатларининг ўз вақтида ва самарали ижро этилишини таъминлаш борасида ишлар давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар