Тадбиркорларнинг манфаатлари қонун ҳимоясида

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг эркин фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш мамлакат иқтисодий тараққиётининг муҳим омилларидан биридир. Шу боис, Мажбурий ижро бюроси томонидан ҳам тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, улар фойдасига ундирилиши лозим бўлган қарздорликларни қонуний тартибда ундириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Нукус туманлараро иқтисодий судининг қарорига асосан, қарздор “B.B” давлат муассасасидан ундирувчи “H.B.K” масъулияти чекланган жамият фойдасига 1,3 млрд сўм асосий қарз ундириш белгиланган. Ушбу суд қарори бўйича чиқарилган ижро ҳужжати Нукус шаҳар бўлимига келиб тушиб, ижро ҳужжати ижросини таъминлаш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилди. Суд қарорининг ижросини таъминламаслик оқибати тушунтирилди.
Натижада, амалга оширилган ижро ҳаракатлари, жумладан, мол-мулкни хатловдан ўтказиш чоралари ўз самарасини кўрсатди ҳамда барча қарздорлик бутунлай қопланди.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…