Фуқаро фойдасига 171 млн. сўм қарздорлик сабаб автотранспорт воситаси хатланди

Мажбурий ижро бюроси Чилонзор туман бўлими иш юритувига нотариуснинг ижро хатига асосан қарздор А.Н.дан ундирувчи А.Д. фойдасига 170 911 минг сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочиси томонидан ижро иши қўзғатилиб, тарафларга қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли огоҳлантиришлар берилган.
Шунингдек, қарздорга ижро иши қўзғатилган кундан эътиборан ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун 15 кунлик муддат берилган.
Бироқ қарздор томонидан белгиланган ихтиёрий муддатда қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли, давлат ижрочиси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда мажбурий ижро чоралари кўрилган. Хусусан, қарздор номига расмийлаштирилган автотранспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилинган.
Олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида Йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан қидирувда бўлган автотранспорт воситаси аниқланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган. Кейинчалик мазкур автотранспорт воситаси давлат ижрочиси томонидан хатланиб, қарздорликни қоплаш мақсадида электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.
Мажбурий ижро чоралари қарздорликларни қонунчиликда белгиланган тартибда ундириш, ундирувчиларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ижро ҳужжатлари ижросини таъминлашга қаратилган.































Изоҳлар 0
…