500 миллион сўмлик солиқ қарзи эвазига корхона мол-мулклари хатловга олинди

500 миллион сўмлик солиқ қарзи эвазига корхона мол-мулклари хатловга олинди

Мажбурий ижро бюросининг Зомин тумани бўлими иш юритувида бўлган ижро ҳужжати доирасида акциядорлик жамиятининг солиқ қарздорлигини ундириш юзасидан тегишли ижро ҳаракатлари олиб борилди. Мазкур корхонанинг солиқ қарздорлиги 500 миллион сўмни ташкил этмоқда.

Қарздорликни ундириш ва ижро ҳужжатида белгиланган талабларни таъминлаш мақсадида акциядорлик жамиятига тегишли мол-мулклар белгиланган тартибда хатловга олинди. Ушбу чоралар мавжуд қарздорликни қонунчиликда белгиланган тартибда бартараф этишга қаратилган.

Солиқ мажбуриятларини ўз вақтида бажариш корхоналарнинг муҳим вазифаларидан биридир. Қарздорликларнинг ўз вақтида тўланиши ортиқча оворагарчилик ва мажбурий ижро чораларининг олдини олишга хизмат қилади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар