23:05 / 02.03.2018
6 385

Навбат Самарқандга. Кимлар ишдан олинди?

Навбат Самарқандга. Кимлар ишдан олинди?
Жорий йил бошида ўтказилган ўрганишлар айрим вилоятлардаги даволаш-профилактика муассасаларида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасида ишлар суст олиб борилаётганини кўрсатди, дея ёзади Қалампир нашри.

Хусусан, Самарқанд вилояти стоматология поликлиникасида стерилизация ишлари сифатсиз олиб борилган, баъзи ҳолларда бир маротабалик тиббий буюмлар қайта ишлатиб келинган.

Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли муассасаларда тиббий асбоб-ускуналарни стерилизация қилиш жараёнида ва бошқа муолажаларни ўтказишда амалдаги санитария қоидалари ва меъёрлари қўпол равишда бузиб келинган. Масалан, бирлашмага қарашли туғруқ мажмуасининг жарроҳлик блокида стерилизация жараёни талабга жавоб бермайди.

Юқоридаги каби ҳолатлар Самарқанд вилоят перинатал маркази, Самарқанд, Каттақўрғон, Тайлоқ, Нарпай туманлари ва Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмалари фаолиятида ҳам аниқланган.

Мазкур хато ва камчиликлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилишида муҳокама қилинди ва йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Жумладан, Самарқанд вилоят стоматология поликлиникаси бош шифокори А.Норбўтаев ҳамда Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи О.Элбабаев билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Самарқанд, Каттақўрғон, Тайлоқ, Нарпай туманлари ва Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари, Самарқанд вилоят перинатал маркази бош шифокорига нисбатан интизомий чора қўлланди.

Самарқанд вилоят Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош шифокори О.Боймуродовга нисбатан ҳам интизомий чора кўрилди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача худди шундай “тозалаш”лар Фарғона вилоятида ҳам амалга оширилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навбат Самарқандга. Кимлар ишдан олинди?