13:43 / 31.08.2019
4 045

Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти ишдан олинди (фото)

Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти ишдан олинди (фото)
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти ишдан кетди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, қўмита раиси Жасур Акромов, раис ўринбосари - Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази директори Нуриймон Абулҳасан бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз лавозимидан озод этилган.

Жасур Акромов


Нуриймон Абулҳасан

Айни вақтда ким қўмитага янги раис этиб тайинлангани ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 18 апрель куни 2003 йилдан бери Дин ишлари бўйича қўмита раиси вазифасида фаолият юритиб келган Ортиқбек Юсупов лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Жасур Акромов қўмита раиси этиб тайинланганди.

Бундан ташқари, ўшанда Музаффар Комилов ҳамда Нурийман Абдулҳасан раиснинг янги ўринбосарлари этиб тайинланди.

Нуриймон Абдулҳасан Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил марказига директорлик қилган. У 1994 йилда Тошкент ислом институтини (олий маъҳад), 1997 йилда Миср Ал Азҳар университетини тамомлаган бўлиб, илгари Дин ишлари бўйича қўмита, президент девонининг Миллатлараро ва дин масалалари бўйича хизматида ва Ички ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритган.

Маълумот учун, ҳукумат томонидан 2004 йил 23 апрелдаги 196-сон қарор билан тасдиқланган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита тўғрисидаги низомга мувофиқ, Қўмита ҳар бир шахснинг виждон ва диний эътиқод эркинлиги ҳуқуқи, фуқароларнинг динга бўлган муносабатидан қатъи назар тенглигини таъминлаш, шунингдек диний ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги вазифаларни ҳал этиш ваколати берилган давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти ишдан олинди (фото)