Судья мантияси - кўплаб мамлакатларда судларнинг, шунингдек, бошқа тоифадаги адлия ходимларининг, адвокатлар ва прокурорларнинг кийими ҳисобланади. Ушбу мамлакатларда мантияни касбий вазифаларни бажаришда ва суд муҳокамаларида кийишади. Судья мантияси - бу давлат ҳокимиятининг рамзларидан бири бўлиб, судьяларга одил судловни амалга ошираётганларнинг барчасига судьянинг алоҳида мақоми, судьянинг ташқи кўриниши инсоннинг ҳамма нарсасини яширади ва шу билан судьянинг инсоний ҳиссиётлари, процесс иштирокчиларига нисбатан шахсий муносабатига таъсир қилмаслик кераклигини англатади.
Мантия учун қора ранг тасодифан танланмаган: бу холисликни англатадиган, суд тизимининг мавқеини ва обрўсини таъкидлайдиган ранг. Мантия дастлаб Ғарбий Европада ва Ўрта Осиёда пайдо бўлган ва руҳонийларнинг кийимларидан чиққан. Судья мантияси бу бизга деярли ўзгармай келган профессионал кийимлардан биридир. Баъзи мамлакалатларда судьялар рамзий либослар киядилар. Французлар мовий, қора бахмал, инглизлар эса бинафша ранг, парик ва олтин кашталар шулар жумласидандир.
Нафақат европалик суд ҳакамлари мантия кийиб олишган, балки шунга ўхшаш либослар қадимги Хитойда ҳам қабул қилинган. Император ва амалдорларнинг кўк рангдаги либослари оламни ва унинг мукаммаллигини, осмоннинг кучини ва ердаги осмоннинг вакили сифатида императорнинг рамзи ҳисобланган. Мантиянинг енглари юмалоқлиги одоб ахлоқий тарбия, тикувларнинг тўғрилиги, адолат юритиш, пастки чет горизантал нури ирода мустаҳкамлиги ва юракнинг хотиржамлигини англатади.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимой ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига судьянинг махсус кийими тавсифи ва намуналарини ишлаб чиқиш топширилган.
Судьяларнинг махсус кийими тавсифи ва намунасининг тасдиқланиши нафақат “Судлар тўғрисида”ги Қонунларнинг талабини амалда ижро этилиши, балки одил судловни амалга ошириш борасида умум эътироф этилган халқаро тамойилларнинг миллий қонунчиликка жорий этилиши ҳамда суд ҳокимиятининг нуфузини оширишга хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида” ги қонунининг 84-моддасида судлар суд мажлисини махсус кийимда олиб бориши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2019 йил 12 октябрдаги СҚ-519-III-сонли “Ўзбекистон Республикаси судьяларининг махсус кийими тавсифи ва намунасини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан жорий йилнинг 5 февраль кунидан бошлаб суд мажлисларини махсус кийим “мантияда” ўтказиш белгиланди. Шу сабабли суд биносидаги суд мажлисларини олиб боришда судьялар мантия кийган ҳолда иш олиб бормоқда. Сайёр суд мажлисларида мантия кийган ҳолда суд мажлисини олиб борилишига йўл қўйилмайди.
А.Жумаев
Қува туман маъмурий судининг раиси
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Қува туман маъмурий судининг раиси
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар