Ўқувчи қизга шаҳвоний шилқимлик қилган ўқитувчи ишдан бўшатилди

Жамият1 дақиқа ўқиш150
Ўқувчи қизга шаҳвоний шилқимлик қилган ўқитувчи ишдан бўшатилди

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида 16 ёшли ўқувчи қизга шаҳвоний шилқимлик қилгани учун 5 суткага маъмурий қамоққа олинган техникум устаси ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Касбий таълим агентлиги хабар берди.

Агентлик маълумотига кўра, ҳолат аниқлангач, Жарқўрғон туманидаги 2-сон техникумда хизмат текшируви ўтказилган. Ўрганиш натижасида ўқувчига нисбатан номақбул хатти-ҳаракат содир этган ишлаб чиқариш таълими устаси К.Э.Э. билан тузилган меҳнат шартномаси қонунчиликда белгиланган тартибда бир томонлама бекор қилинган.

«Касбий таълим агентлиги ўқувчиларнинг шаъни, қадр-қиммати ва шахсий дахлсизлигига тажовуз қилувчи ҳар қандай хатти-ҳаракатни қатъий қоралайди», — дейилади агентлик муносабатида.

Шунингдек, касбий таълим ташкилотларида хавфсиз ва ҳурматга асосланган муҳитни таъминлаш, бундай ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда такрорланишига йўл қўймаслик учун назорат ва профилактика чоралари кучайтирилиши маълум қилинган.

Агентлик ўқувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш ҳамда ҳар бир ҳолатга холисона муносабат билдириш бўйича масъул раҳбар ва ходимларнинг жавобгарлиги кучайтирилишини ҳам билдирган.

Аввалроқ суд техникум устасини шаҳвоний шилқимлик қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликда айбдор деб топиб, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлагани ҳақида хабар берилган эди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?