10:10 / 25.02.2020
2 413

Сессияда суд раисининг ахбороти тингланди

Сессияда суд раисининг ахбороти тингланди
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳатларнинг муҳим йўналиши сифатида суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган бешта устувор йўналишнинг иккинчи йўналишида қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланган.

Республикамизда суд ҳокимиятининг мустақиллигини, фуқаролар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоясини таъминлаш, одил судловни амалга ошириш фаолиятини янада такомиллаштириш йўналишида судлар тизими босқичма-босқич ислоҳ қилиниб, судларнинг моддий техник таъминотини яхшилашга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

2017 йилнинг 13 июнь куни Тошкент шаҳрида суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектр йиғилиши бўлиб, мазкур видеоселекторда муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев “Қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш – барча эзгу мақсадларимизга эришишнинг энг муҳим шарти” мавзусида маъруза қилиб, ўз маърузасида судлар фаолиятига танқидий баҳо бериб, ўз ечимини топмаган камчилик ва муаммоларни атрофлича чуқур таҳлил қилиб, муҳим амалий хулоса ва кўрсатмалар берди. Жумладан, судьяларнинг ўзи фаолият юритаётган ҳудудидаги давлат вакиллик ҳокимияти органлари, яъни тегишли Халқ депутатлари Кенгашларида ахборот бериш тизимини жорий қилиш заруратини асослаб берди.

Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонунининг 38-моддасида, суднинг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти тўғрисида туман суди раиси, тегишли халқ депутатлари Кенгашига бир йилда камида бир марта ахборот тақдим этиши белгилаб қўйилган.

Қонунда белгиланган талабни бажариш мақсадида, жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг раиси А.Ибодов томонидан, халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг навбатдаги иккинчи сессиясида, суднинг 2019 йилги фаолияти юзасидан ахборот тақдим этилди.

Суд раиси А.Ибодовнинг ахборотида маълум қилинишича, 2019 йилда Навбаҳор туманидаги “Бешработ”, “Янгиҳаёт” ва “Сарбозор” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида жиноятчилик ошган.
Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди раисининг ахбороти тингланиб, сессия якунида халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.

Жиноят ишлари бўйича
Навбаҳор туман суди

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сессияда суд раисининг ахбороти тингланди