12:12 / 31.03.2020
2 577

Таомга буюртма берганда коронавирусдан қандай сақланиш мумкин?

Таомга буюртма берганда коронавирусдан қандай сақланиш мумкин?
Фото: Evan Mitsui/CBC
Коронавирус тез тарқалгани сабабли одамлар егуликни уйга келтириш учун кўпроқ буюртма беришни бошлади. Мижозларга қулайлик сифатида сервислар курьерларнинг соғлигини текшира бошлашди. Fast company бундай вазиятда қандай ҳимояланиш мумкинлиги ҳақидаги тавсияларни берди.

FDA (Food and Drug Administration — АҚШ маҳсулот ва дориларни назорат қилиш бошқармаси) маълумотларига кўра, «ҳозирги кунда Covid-19 овқат ва унинг ўрами орқали тарқалишига ҳеч қандай исбот йўқ». Агар коронавирус озиқ-овқат маҳсулотлари орқали юққанида ресторан ва озиқ-овқат дўконлари унинг ўчоғига айланган бўларди. Ҳозирда вирус ижтимоий мулоқот орқали тарқалмоқда.

Бироқ коронавирус томчиларда уч соат, қоғоз ва картонда 24 соат, пластикда эса уч кун яшай олишини унутмаслик керак. Уни юқтириб олмаслик учун эса қуйидаги 6 қоидага амал қилинг.

Иложи борича иссиқ таомларга буюртма беринг. Ҳарорат Covid-19’га таъсири борасида ҳеч қандай тадқиқотлар бўлмасада, худди шундай коронавирус Цельсий бўйича 65 даража иссиқда йўқ бўлиши маълум. Агар бу борада ҳотиржам бўлишни истасангиз, иситиш мумкин бўлган таомларни танланг.

Етказиб беришнинг контактсиз усулини танланг. Коронавирус асосан ҳаво-томчи йўли орқали юқади. Шунинг учун ҳар қандай контактлар, жумладан, курьерлар билан мулоқотдан ҳам ўзингизни чегараланг.

Контейнерни раковинага жойлаштиринг. Овқатни столга қўйманг, музлатгичга жойлаштирманг, кийимингизга теккизманг. Ўрам орқали вирусни юқтириб олиш эҳтимоли йўқ бўлсада, уни ушлагач, қўлингизни бурун ёки оғизга олиб боришингиз мумкин.

Овқатни дарҳол ликопларга солинг ва контейнерларини дарҳол ташлаб юборинг. Бу ерда бироз тажриба керак бўлади. Вақт ўтиши билан ўрамлар идишлар, кийим ва ошхона юзаларига тегишининг олдини олишга ўрганасиз.

Қўлингиз ва раковинани ювинг. Қўлингизни совунлаб ювинг ва раковинани совунли сочиқ билан артинг. Маслаҳат: агар қўлингизни тозалаб ювганингизга ишонч хосил қилишни истасангиз, икки марта Happy Birthday қўшиғини куйланг.

Овқатни иситинг. Юқорида айтиб ўтилганидек, ҳарорат бўйича биз билган рақам бу Цельсий бўйича 65 даража иссиқ. Буни аниқ ўлчаш учун ошхона термометрларидан фойдаланинг.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Таомга буюртма берганда коронавирусдан қандай сақланиш мумкин?