07:36 / 27.08.2020
3 342

Тадбиркордан 60 минг АҚШ доллари миқдорида «откат» талаб қилган шахс ушланди

Тадбиркордан 60 минг АҚШ доллари миқдорида «откат» талаб қилган шахс ушланди
Тошкентда тадбиркордан 60 минг АҚШ доллари миқдорида «откат» талаб қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарда келтирилишича, фуқаро Н.Б. «A» МЧЖ раҳбари М.ни Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳрида қурилиши лозим бўлган умумий қиймати 7,5 млрд. сўмлик мактаб биноси ва Олмалиқ туманидаги 4,5 млрд. сўмлик капитал таъмирлаш ишларини юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали олиб беришга ишонтирган. Ўз-ўзидан эмас, албатта, бунинг учун «бор-йўғи» 10 та «Нексия-3» пулини сўрайди.

Тадбиркор ҳам анойи эмас — бу ҳақда дарҳол тегишли органга мурожаат қиладики, натижада Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, пойабзали чанг бўлмай катта пул «ишламоқчи» бўлган шахснинг қўлига кишан тақилди.

Ҳолат бўйича Н.Б.га нисбатан фирибгарлик ва пора беришга қасд қилиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари бир маромда кетмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тадбиркордан 60 минг АҚШ доллари миқдорида «откат» талаб қилган шахс ушланди