Тошкентдаги бекатда 32 ёшли эркак ўлик ҳолда топилди

Тошкент шаҳрида 32 ёшли эркакнинг жасади жамоат транспорти бекати ҳудудидан топилди. Ҳодиса юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан текширув ишлари бошланган.
Бош прокуратура матбуот хизмати маълумотига кўра, воқеа 25 июль куни тахминан соат 15:00 ларда Юнусобод туманида содир бўлган. 1994 йилда туғилган фуқаро М.М. вафот этган ҳолда аниқланган.
Дастлабки суд-тиббий экспертиза хулосасида ўлимга бўйин қисмидаги сиқилиш натижасида келиб чиққан механик асфиксия сабаб бўлгани қайд этилган. Шунингдек, марҳум танасида бошқа ташқи тан жароҳатлари аниқланмаган.
Ҳодиса юзасидан зарур процессуал ҳаракатлар амалга оширилиб, марҳумнинг яқинлари сўроқ қилинган. Дастлабки маълумотларга кўра, у банкдан олинган қарз мажбуриятларига эга бўлган.
Айни пайтда ҳолат юзасидан Юнусобод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари давом эттирилмоқда.






























Изоҳлар 0
…