Тошкентда сохта ҳужжатлар билан олийгоҳга киритиш ваъдаси фош этилди

Тошкентда сохта ҳужжатлар билан олийгоҳга киритиш ваъдаси фош этилди

Тошкентда фуқарони сохта ҳужжатлар асосида хусусий олийгоҳнинг 3-босқичига ўқишга киритиб қўйиш эвазига пул талаб қилинган ҳолат фош этилди. Тезкор тадбирда жами 7500 доллар олинган вақтида бир нечта шахс ушланди.

ДХХ, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда 1997 йилда туғилган шахс Россиядаги олий таълим муассасасида икки йил таҳсил олгани ҳақидаги сохта ҳужжатлар асосида фуқарони пойтахтдаги хусусий олийгоҳнинг 3-босқичига киритиб қўйишни ваъда қилган.

Бунинг учун у 8 минг доллар талаб қилиб, 7500 доллар олган вақтида ушланган.

Тезкор тадбир давомида унга 7500 долларни берган 1993 йилда туғилган шахс ҳам қўлга олинган. Терговга қадар текширувда мазкур ноқонуний ишга Яккасарой тумани ИИО ФМБ инспектор-психологи ҳам алоқадор экани аниқланган.

Инспектор ҳам 7500 доллар олган вақтида ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар