Мирзо Улуғбек туманида ер савдоси билан боғлиқ йирик фирибгарлик иши қўзғатилди

Мирзо Улуғбек туманида ер савдоси билан боғлиқ йирик фирибгарлик иши қўзғатилди

Тошкентда ер участкаси харид қилиш билан боғлиқ йирик фирибгарлик ҳолати тергов қилинмоқда. Тадбиркор Самар дўкон қуриш учун ер майдони сотиб олмоқчи бўлган, аммо расмий тартиблардан фойдаланиш ўрнига танишига ишонган.

Маълумотга кўра, 1985 йилда туғилган Х. Ғолибжон унга ерни аукцион орқали олишда ёрдам беришини айтган. Шу вада билан у тадбиркордан 89 минг АҚШ доллари олган.

Гумонланувчи ҳужжатларни расмийлаштириш баҳонасида жараённи чўзиб келган. Кейин эса алоқага чиқмай қўйиб, яширингани айтилмоқда.

Ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Х. Ғолибжонга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси, яни “Фирибгарлик” бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Масъуллар тадбиркорларни ер ва мулк билан боғлиқ масалаларда расмий савдо майдончаларидан, жумладан, E-auksion тизимидан фойдаланишга чақирмоқда. Шубҳали воситачилар орқали иш кўриш катта молиявий йўқотишларга олиб келиши мумкин.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар