Бедарак йўқолган эркакнинг жасади ишхонасидан топилди

Тошкент вилоятининг Бўка туманида бедарак йўқолгани хабар қилинган эркакнинг жасади иш жойидан топилди. Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, 1967 йилда туғилган фуқаронинг вафоти юзасидан барча ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида текширув бошланган.
Қайд этилишича, марҳумнинг ўлими сабабини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Мутахассислар хулосаси орқали фуқаронинг қандай шароитда вафот этганига ойдинлик киритилиши кутилмоқда.
Айни вақтда терговга қадар текширув ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холис тарзда давом эттирилмоқда. Унинг натижаларига кўра мазкур ҳолат бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли қарор қабул қилиниши маълум қилинди.






























Изоҳлар 0
…