Тошкентда ис газидан заҳарланиб, олти киши вафот этди

25 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида хусусий уйда ис газидан заҳарланиш оқибатида олти киши вафот этди. Яна икки нафар фуқаро оғир аҳволда шифохонага ётқизилди, деб хабар беради UZ24 нашри.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган хусусий уйда содир бўлган. Бош прокуратура маълумотига кўра, уйнинг ертўласига ўрнатилган иситиш қозони хавфсизлик талабларига жавоб бермаган.
Шунингдек, газ тармоғига тегишли техник шартларсиз, ўзбошимчалик билан улангани аниқланган. Бу ҳолат иситиш тизимидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя қилинмаган бўлиши мумкинлигини кўрсатади.
Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳодисанинг барча тафсилотлари ва масъул шахслар ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш тергов натижаларига боғлиқ.































Изоҳлар 0
…