10:36 / 15.06.2021
2 530

Фарғона вилоятида 4 эгизак туғилди


Фарғона шаҳар «Хўжамағиз» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Ғанижон Одилов хонадонида бирданига тўрт эгизак: 3 ўғил ва бир қиз дунёга келди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Ҳозирда чақалоқлар ва онанинг саломатлиги яхши. Шундай бўлса-да, шифокорлар уларни доимий назоратга олишган.
– 2016 ва 2018 йилда ҳам фарзандли бўлгандик, – дейди Мунаввархон Одилова. – Катта фарзандларимиз қиз эди. Энди уч ўғил ва уч қизли бўлдик, Оллоҳга шукур, жуда бахтлимиз. Шифокорларгаям ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Ота-она чақалоқларга Тўлқинбой, Абдукарим, Абдуҳаким ва Зилола деб исм беришган.

Шаҳар ФҲДЁ органи ходимлари туғруқхонага ташриф буюришиб, қўш эгизаклар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларни тантанали тарзда топширишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғона вилоятида 4 эгизак туғилди