Андижонда бир оилада 4 нафар эгизак дунёга келди

Жамият1 дақиқа ўқиш4.8K
Андижонда бир оилада 4 нафар эгизак дунёга келди

25 август куни Андижон вилоятида бир оила учун қувончли ва унутилмас воқеа юз берди — бир вақтнинг ўзида тўрт нафар эгизак дунёга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот котиби Фурқат Санаев маълум қилди.

Маълум қилинишича, Андижон туманида истиқомат қилувчи Дилдорахон Аҳмедова жорий йилнинг 20 август куни кўп ҳомилалик ташхиси билан тиббиёт муассасасига қабул қилинган. Мутахассислар она ва чақалоқлар саломатлигини инобатга олган ҳолда туғруқни махсус назорат остида олиб борган.

Аёлга ҳомиладорлик муддати тугамасидан олдин кесарча кесиш амалиёти бажарилган. Туғруқ жараёнида акушер-гинеколог, неонатолог ва реаниматологлардан иборат мутахассислар жамоаси иштирок этган. Муолажа муваффақиятли ўтказилиб, тўрт нафар чақалоқ дунёга келган.

Чақалоқларнинг уч нафари қиз, бири эса ўғил бўлиб, уларнинг вазни қуйидагича:

  • биринчи чақалоқ — қиз, 1 840 грамм;

  • иккинчи чақалоқ — ўғил, 1 534 грамм;

  • учинчи чақалоқ — қиз, 1 584 грамм;

  • тўртинчи чақалоқ — қиз, 1 756 грамм.

Айни вақтда тўрт нафар чақалоқ ва уларнинг онаси шифокорлар назоратида бўлиб, уларнинг ҳолати тиббий мутахассислар томонидан кузатиб борилмоқда.

Тўрт эгизакнинг дунёга келиши оила учун катта қувонч бўлиш билан бирга, туғруқ жараёнида иштирок этган тиббиёт ходимлари учун ҳам масъулиятли ва аҳамиятли воқеа бўлди.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Техно
    Хитой меҳмонхоналарида инсонсимон кир ювиш роботлари тунги сменада иш бошлади (видео)
  2. Дунё
    Трамп АҚШ Эронга тинчлик келишуви учун барча имкониятларни берганини маълум қилди
  3. Дунё
    «TikTok — инсон миясини ўлдиради»: Тоқаев ёшларни гаджетлардан даромад топишга чақирди
  4. Дунё
    Путин СИ ўқувчиларни мустақил фикрлашдан маҳрум қилиши мумкинлигидан огоҳлантирди
  5. Техно
    «Вояджер-1» Ерга илмий маълумотларни узатишни тўхтатди: зонд фақат бўш сигнал юбормоқда
  6. Техно
    iPhone 18 Pro ва Pro Max’нинг 27 ноябрь кунги нархлари
  7. Дунё
    Илон Маск ва SpaceX АҚШдаги ҳар бир болага компаниянинг 2 тадан акциясини совға қилади
  8. Дунё
    20 йил соқол ўстириб Гиннес рекордга кирган энг ёш аёл уни олиб ташлашга қарор қилди
  9. Дунё
    Ташқи кўриниши мушукчани эслатади, аммо тегиш хавфли: заҳарли тукли қурт ҳақида
  10. Дунё
    Путиннинг қўриқчиларини кўз қисиш орқали берган ишораси интернетда 70 миллион марта кўрилди (видео)