13:13 / 12.03.2022
1 766

Украина элчихонаси Ўзбекистонда Россия телеканалларини блоклашни сўради

Украина элчихонаси Ўзбекистонда Россия телеканалларини блоклашни сўради
Николай Дорошенко
Фото: «Озодлик»

Украинанинг Тошкентдаги элчихонаси 1 март куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига мамлакатда Россия телеканаллари эфирини тўхтатишни сўраб, нота юборди. Бу ҳақда элчи Николай Дорошенко «Озодлик» радиосига рус тилида берган видеоинтервьюсида маълум қилди, деб хабар беради «Gazeta.uz».

Унинг сўзларига кўра, «Украина Европа иккинчи Жаҳон уруши давридан бери кўрмаган тажовузга дуч келди, у ҳаттоки бу даражадан ҳам ошиб кетди».

«Украина Россия ҳарбий машинасининг деярли барча арсенали зарбасини ўзига олмоқда ва нафақат ўз мамлакатининг, балки бутун қитъанинг хавфсизлигини ҳимоя қилмоқда. Биз нимага нота юбордик? Бу айнан шу билан боғлиқ. Биз Путин ва унинг жиноий буйруқларининг барча ижрочиларини Нюрнберг трибунали кутиши ҳақида гапирмоқдамиз. Биз бу маълумот ҳақида нафақат Украина ёки Европа мамлакатларида, балки Ўзбекистонда ҳам билишларини хоҳлаймиз. Бироқ минг афсуски, Россия телеканаллари умуман бошқа урушни ёки эҳтимол бу урушнинг аслида йўқлигини намойиш этмоқда. Шунинг учун ҳам биз нотани тайёрлашга мажбур бўлдик, мен уни имзоладим, биз 1 мартдаёқ уни юборгандик», — дейди Николай Дорошенко.

Нотада қайд этилишича, Россия ОАВлари «Россиянинг Украинага қарши урушини тарғиб қилиш, аллақачон, минглаб бегуноҳ фуқаролар жабрланган ва фуқаролик инфратузилмасига улкан миқёсда зарар етказган кенг кўламли Россия қуролли тажовузига қарши курашаётган украин халқига нисбатан миллий нафратни қўзғашга қаратилган мақсадли фаолиятни амалга оширмоқда».

Фото: Интервьюдан лавҳа / «Озодлик»
«Россия оммавий ахборот воситалари томонидан олиб борилаётган ахборот уруши ҳарбий кампаниянинг ажралмас қисми ҳисобланади ва жаҳон ҳамжамиятини дезинформациялашга қаратилган», — дейилади нотада.

Элчихона маълумотига кўра, дунёнинг кўплаб давлатлари аллақачон Россиянинг «пропагандачи» телеканаллари эфирини тўхтатиш бўйича қарор қабул қилган.

«Европа Иттифоқи давлатлари томонидан урушни бошлаган ва халқлар ўртасида нафратни уруғлантираётган Кремль «пропагандачилари»га қарши санкцияларни қўллаш бўйича қарор қабул қилинди. Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда, Украина томони Ўзбекистон раҳбарияти ва ваколатли ҳокимият органларидан Россия телеканалларини Ўзбекистонда эфирга узатилиши ва кабел тармоғи орқали намойиш этилишини тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилишни сўрайди», — дея қайд этилган мактубда.

Николай Дорошенко Ўзбекистон томони ҳозирга мурожаатга жавоб бермаганини маълум қилган.

Элчи, шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати вафот этганлар муносабати украин халқига таъзия изҳор этиш мақсадида расмий мурожаат билан чиқмаганини таъкидлаган. Шунга қарамасдан, унинг сўзларига кўра, мамлакатнинг кўплаб фуқаролари ижтимоий тармоқлар ва телефон орқали элчихонага қўллаб-қувватлашини айтган.

«Жамиятнинг муносабат билдираётгани ва Украинада нима содир бўлаётганини тушунишининг ўзи қайсидир маънода жавоб ҳисобланади. Мени буни қадрлайман. Элчихонанинг веб-сайти ва менинг саҳифамда ҳозир ўз шаҳрини тарк этаётган, жабрланган болалар ва одамларга инсонпарварлик ёрдамини жўнатиш учун пул йиғиш мақсадида ҳисоб рақамни эълон қилишди. Мен сизга айтишим мумкинки, 9000 сўмдан 23, 30 ва 50 минг сўмгача ўтказмалар келмоқда. Буни эҳтимол, украин халқи ёрдамга муҳтож эканлигини тушунадиган бадавлат бўлмаган одамлар юбораётганини англаётган бўлсангиз керак. Мен бу одамлардан жуда миннатдорман», — деди дипломат.

Николай Дорошенко 1966 йилда Тошкентда содир бўлган вайронкор зилзиладан сўнг, Украинадан 30 мингдан ортиқ қурувчи келиб, шаҳарни қайта тиклашда иштирок этганини эслатиб ўтган. Чилонзор туманидаги уйларда «Ўзбек халқига — Украинадан» деган ёзувларни кўриш мумкин.

Шу билан бирга, элчи ҳозирги вақтда Ўзбекистон «бефарқ қолмаётганини» таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, мамлакат ҳукумати Украинага дори-дармонлар ва тиббиёт буюмларидан иборат 28 тонналик инсонпарварлик ёрдамини юборган. У, шунингдек, ўзбекистонлик волонтёрлар ҳам ёрдам тўплаётганини қўшимча қилган.

Ўзбекистон ҳукумати Украинага гуманитар ёрдам юборилиши ҳақида хабар бермаган. 9 март куни АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен «Украина ва Афғонистон халқига кўрсатаётган гуманитар ёрдами» учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирганди.

Қайси давлатлар Россия телеканаллари эфирини тўхтатди?
Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлари оқибатида бир қатор давлатлар Россия телеканаллари эфирини тўхтатди ва Россия ОАВларини блоклашни бошлади. Хусусан, RT (Russia Today) канали намойишини Польша, Финляндия ва Австралия тақиқлади. Латвияда эса бир қанча Россия телеканаллари трансляцияси тўхтатилди. Молдова Sputnik ахборот агентлиги сайтини блоклади.

YouTube эса Украина томони мурожаатига кўра, Украинада «Первий канал», «Звезда», ТНТ ва бошқа телеканаллар намойишини блоклади. Бундан ташқари, Европада RT ва Sputnik саҳифалари ҳам блоклаб қўйилди.

Литвада 25 февраль куни «НТВ Мир», «РTР Планета», «Россия 24», шунингдек, «Беларусь 24» телеканалларини 5 йил муддатга, «РБК» ва ТVCI эфирини эса 3 йил муддатга тақиқлаш бўйича қарор қабул қилинди.

Ушбу санадан Эстонияда ҳам Россиянинг бешта телеканали: «РTР Планета», «НТВ Мир», «НТВ Мир Балтия», «Россия 24» ва ТVCI, шунингдек, «Беларусь 24»ни ретрансляциясига қўйилган тақиқ кучга кирди.

Италиянинг эфирга узатувчи Sky Italia компанияси (эгаси News Cоrp.) «Россия 24», «РTР Планета», «Первий канал» ва RT’ни автоматик эфир сеткасидан чиқариб юборди.

Қозоғистоннинг Қарағанда вилояти ҳудудий телекоммуникация компанияси ҳисобланмиш «Ремстройсервис» Россия федерал телеканаллари эфирини ўчириб қўйди. Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Украина элчихонаси Ўзбекистонда Россия телеканалларини блоклашни сўради