Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғофуров вафот этди — адабиётимиз катта йўқотиш

Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғофуров вафот этди — адабиётимиз катта йўқотиш

Бугун, 6 июн куни таниқли ёзувчи, таржимон ва жамоат арбоби Иброҳим Ғофуров 88 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси маълум қилди.

Иброҳим Ғофуров 1937 йил 27 декабрда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У ўз фаолияти давомида адабиётшунослик, танқид ва бадиий таржима соҳаларида самарали меҳнат қилиб, миллий адабиёт ривожига катта ҳисса қўшган.

У турли йилларда нашриёт ва матбуот соҳаларида фаолият юритиб, “Ўзбекистон адабиёт ва санъати” газетасида раҳбарлик лавозимларида ишлаган. Шунингдек, “Миллий тикланиш” демократик партиясига асос солиб, сиёсий ҳаётда ҳам фаол иштирок этган.

Адиб жаҳон адабиётининг йирик намояндалари асарларини ўзбек тилига таржима қилган. Жумладан, Фёдор Достоевский, Эрнест Хемингуэй, Чингиз Айтматов ва бошқа ёзувчиларнинг машҳур асарлари унинг таржимасида китобхонларга етиб борган. Айниқса, Жеймс Жойснинг “Улисс” асари таржимаси катта эътиборга сазовор бўлган.

Иброҳим Ғофуров “Дўстлик” ордени соҳиби, қатор мукофотлар лауреати бўлиб, 2021 йилда “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган.

Маълум қилинишича, марҳумнинг жаноза намози 7 июнь куни бомдод намозидан сўнг Ҳазрати Имом жоме масжидида ўқилади. У Тешик қопқоқ қабристонига дафн этилади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар