Наргиза Абдуллаева 28 йил ўтиб, “Чархпалак”даги рақсини такрорлади(видео)

Наргиза Абдуллаева 28 йил ўтиб, “Чархпалак”даги рақсини такрорлади(видео)

Ўзбекистон халқ актрисаcи Наргиза Абдуллаева орадан 28 йил ўтиб, мухлислар хотирасида сақланиб қолган “Чархпалак” фильмидаги машҳур рақсини яна бир бор ижро этди.

Санъаткорнинг мазкур чиқиши ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотди. Кўплаб мухлислар унинг йиллар ўтса ҳам саҳнадаги маҳорати ва жозибаси сақланиб қолганини таъкидлаб, ижобий фикрлар билдирмоқда.

Айни пайтда видеолавҳа интернет фойдаланувчилари томонидан кенг муҳокама қилинмоқда. Кўпчилик бу чиқишни “Чархпалак” фильми билан боғлиқ ёрқин хотираларни яна бир бор ёдга солган видео сифатида баҳоламоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Aziza Shukhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар

Наргиза Абдуллаева 28 йил ўтиб, “Чархпалак”даги рақсини такрорлади(видео) – Zamin.uz, 06.06.2026