14:00 / 14.08.2024
97

Тушкун кайфиятдан халос бўлишга ёрдам берадиган учта фильм

Тушкун кайфиятдан халос бўлишга ёрдам берадиган учта фильм
Баъзан ўтаётган кунларимиз бизга маъносиздек туюлади ва бундай ҳолатда кўпчилик чуқур депрессияга тушиб қолади. Атрофимиздаги салбий воқеалар ва инсонлар таъсири туфайли ҳаётимиз мазмунсиз ва аввалги ҳолатимизга қайтишнинг иложи йўқдек кўринади. Кино.24.тв бундай вақтда далда бўладиган, дунёда эзгулик борлигига қайта ишонтирадиган ҳамда олдинга интилишга куч бағишлайдиган энг яхши фильмларни ҳавола этди.

Фото: Дзен
“Жаноб ҳа” (2008)

Фильм Карл исмли инсон ҳақида бўлиб, у бошқалар билан имкон қадар камроқ мулоқот қилиш учун уйда вақт ўтказишни яхши кўрадиган интроверт бўлади. Бош қаҳрамоннинг ҳаёти маъносиз ва кунлари бир хил тарзда ўтади. Аммо Карл тасодифан ноодатий бир семинарга тушиб қолади. У ерда у ниманидир ўзгартирмоқчи бўлсангиз, барча ишга ва инсонларга “ҳа” дейиш кераклиги айтилади. Бунга амал қилган Карл ишида янги лавозимга эга бўлади, севимли машғулотини топади ва ҳатто гўзал қизга кўнгил қўяди.

“Ҳаммаси ҳар жойда ва бирданига” (2022)

Эвелин Вонг Америка кир ювиш марказини очади, аммо унинг бизнеси яхши даромад келтирмайди. Бир вақтнинг ўзида аёлнинг солиқ тўловлари билан муаммо юзага келади, фарзандининг тарбиясида кескин ўзгаришлар содир бўлади ҳамда отаси билан муносабатларида қийинчиликларга дуч келади. Бунинг устига, Эвелин турмуш ўртоғидан ажрашади. Бир вақтда бошига турли хил офатлар келган Эвелин тўсатдан ўзида ноодатий кучни кашф этади ва ҳаётини ижобий томонга ўзгартиришга бел боғлайди.

“Мўжиза” (2017)

Август Пулман ёки Огги исмли болакай Нью Йоркнинг Бруклин шаҳрида яшайди. Унинг фикрлаши ва ақлий қобилияти барча оддий болаларники сингари бўлса-да, камёб генетик касаллик туфайли ўрта мактабга бормайди. Огги эшитиш ва барча сингари кўра олиши учун юзида бир неча бор операцияларни ўтказган бўлади. 5-синфгача уйда таълим олган Оггини ота-онаси ўрта мактабга беришга қарор қилади ва бола ўз тарбияси, хулқи ҳамда яқинларининг қўллаб-қувватлаши билан жамиятда ўз ўрнига эга бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Тушкун кайфиятдан халос бўлишга ёрдам берадиган учта фильм