“Қалпоқ”даги Фармон — Мухтор Ҳалимов янги автомобил харид қилди

Халқимизга “Қалпоқ” ҳажвий кўрсатувидаги Фармон образи орқали яхши таниш бўлган актёр Мухтор Ҳалимов янги автомобил эгасига айланди.
Эл суйган санъаткор ўз меҳнати самараси ўлароқ янги қора рангли машина харид қилди. Актёрнинг ушбу қувончли лаҳзалари акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, мухлислар эътиборини тортди.
Кузатувчилар актёрни янги автомобили билан самимий табриклаб, изоҳларда “Қуллуқ бўлсин!” дея тилакларини билдирмоқда. Улар санъаткорга янги автомобили муборак бўлишини, доимо яхшиликларга хизмат қилишини тилашмоқда.
Биз ҳам Мухтор Ҳалимовни янги автомобили билан табриклаб, «Қуллуқ бўлсин!» деймиз.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…