«Севги изтироби» юлдузи Неслиҳан Атагул илк китобини нашр эттирди

1 дақиқа ўқиш17
«Севги изтироби» юлдузи Неслиҳан Атагул илк китобини нашр эттирди

«Севги изтироби» сериали орқали танилган туркиялик актриса Неслиҳан Атагул бу сафар мухлисларини янги қирраси билан ҳайратда қолдирди. Актриса илк болалар китобини нашр эттириб, ёзувчилик фаолиятини ҳам бошлади. Бу ҳақда Haber нашри хабар берди.

«Бу уйда бир офат бор» («Bu Evde Bir Afet Var») деб номланган китоб 9 ноябрь куни Elma нашриёти томонидан сотувга чиқарилди. Асарнинг расмларини рассом Мерве Эргеноғлу чизган.

Китоб воқеалари Афет исмли ит атрофида кечади. У янги уйига кўчиб ўтгач, янги оиласи ва муҳитига мослашишга ҳаракат қилади. Ҳикоя болаларга итнинг саргузаштлари орқали янги жойга кўникиш ва оилага мослашиш жараёнини кўрсатади.

Китоб қаҳрамони ўзини шундай таништиради: «Салом, мен Афетман. Исмим каби офатманми-йўқми, буни ўзингиз ҳал қилинг».

Маълум бўлишича, Неслиҳан Атагул актрисалик фаолиятига ҳам қайтишга тайёрланмоқда. У «Kaderin Cilvesi» номли янги сериал лойиҳасида иштирок этиши кутилмоқда. Шу тариқа актриса оналик таътилидан кейин ижодий фаолиятини давом эттиришни режалаштирган.

Ҳозирча унинг яна китоб ёзиш-ёзмаслиги ҳақида маълумот йўқ.

Bola va ayol polda oʻtirib, birgalikda rasmli kitobni varaqlamoqda.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?