Шоҳруҳхон Асал билан дуети ҳақидаги сирни очди

Шоҳруҳхон Асал билан дуети ҳақидаги сирни очди

Хонанда Шоҳруҳхон рафиқаси Асал Шодиева билан куйлаган дуети жуда қисқа вақт ичида яратилганини маълум қилди.

Журналистлардан бири хонандага:

“Асал Шодиева билан дует куйлашингизни кутган эдик. Ушбу қўшиқ қандай яратилди?” дея савол берди.

Шоҳруҳхон эса жавобида:

“Асал Шодиева билан дуетимиз ёзилганига ҳали 24 соат ҳам бўлмади. Кеча оқшом, тун ярмида ёздик ва эрталабгача тайёр бўлди”, — деди.

Шундан сўнг унга яна:

“Бу дует аввалдан режалаштирилмаганми?” деган савол ҳам берилди.

Хонанда бу борада шундай изоҳ берди:

“Албатта, режалаштирганмиз. Бир нечта қўшиқ вариантлари ҳам бор эди. Лекин вақт бўлмади. Охири эса сўнгги умид сифатида ўша куни ёздик”, — деди у.

Бу маълумот мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотди ва дуетнинг қисқа вақтда яратилгани кўпчиликни ҳайратга солди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар