“Беном” гуруҳи Муниса Ризаева ва Шоҳруҳхон билан дуэт куйлаб, мухлисларни хурсанд қилди (видео)

“Беном” гуруҳи 27–30 ноябрь кунлари Тошкентдаги Халқлар дўстлиги саройида концерт дастурларини тақдим этиши маълум қилинган эди. Кеча, 27 ноябрь куни жамоанинг илк концерти бўлиб ўтди.
Концерт давомида “Беном” гуруҳи хонандалар Шоҳруҳхон ва Муниса Ризаева билан саҳнада дуэт ижро этди. Ҳамкорликдаги чиқишлар томошабинларга ўзгача кайфият улашиб, концертга янада кўтаринки руҳ бағишлади.
Ушбу дуэтлар залда йиғилган мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди. Концертдан олинган видеолар ижтимоий тармоқларда ҳам тарқалиб, фойдаланувчилар орасида муҳокамаларга сабаб бўлди. Айримлар Муниса Ризаева билан ижро этилган дуэтни юқори баҳолаган бўлса, бошқалар Шоҳруҳхон билан саҳнадаги чиқишни кўпроқ ёқтирганини билдирди.
“Беном” гуруҳининг концерт дастурлари 30 ноябрга қадар давом этади.
Сизга қайси хонанда билан ижро этилган дуэт кўпроқ ёқди? Муниса Ризаева биланми ёки Шоҳруҳхон билан? Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг!
Кейинги янгилик

Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…